Ўтган тунда ЙТҲга учраган мактаб ўқувчиларининг аҳволи яхши – ФВВ

Ўтган тунда ЙТҲга учраган мактаб ўқувчиларининг аҳволи яхши – ФВВ

Автобус ЙТҲга учраши оқибатида 12 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга жойлаштирилган эди. Ҳозир улардан икки нафарига уйига жавоб берилган.
Ўтган  тунда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ЙТҲга учраган автобус йўловчиларининг аҳволи яхши деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати Sputnik мухбирига.
“Айни дамда Ўртачирчиқ туманида шифохонага ётқизилган йўловчилардан икки нафарига уйига жавоб берилди. Қолганларнинг аҳволи яхши. Республика тез тиббий ёрдам марказидагиларнинг ҳам аҳволи стабил. Ҳеч ким оғир аҳволда эмас”, - деб хабар қилди ФВВ матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган тун соат 02:00 да, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳудудида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраб ёниб кетган эди.
Йўловчилар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилингани туфайли қурбонлар бўлмаган. 7 нафар йўловчи Ўртачирчиқ туман шифохонасига, 5 нафар йўловчи  Республикаси Тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган эди.
Автобусда жами 53 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг  37 нафар ўқувчилари бўлган. Шунингдек, 3 нафар ўқитувчи, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафари хайдовчи бўлишган.
Дастлабки маълумотга кўра,   “Мерседес” русумли автобус балони ёрилиб кетиши натижасида, бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнишни бошлаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий