Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг айтишича, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати қўмондонлиги аъзоларининг Исроилнинг сўнгги зарбалари оқибатида ҳалок бўлиши гуруҳни сезиларли даражада заифлаштирмайди. Бу ҳақида Яқин Шарқ ОАВга таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.Шубҳасиз, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг олий қўмондонларининг ўлими гуруҳга зарар етказди, аммо бу зарар «Ҳизбуллоҳ"ни тиз чўктиришга қодир эмас, деди Оятуллоҳ Хоманаий.
23 сентябрь куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливанда «Шимол ўқлари» деб номланган ҳужум операциясини эълон қилган эди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маҳаллий аҳолини «Ҳизбуллоҳ» муассасалари яқинидаги ҳудудларни тарк этишга чақирган.
Ҳужумларнинг биринчи кунида, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 558 киши, шу жумладан, 50 нафар бола ва 94 нафар аёл ҳалок бўлган, яна 1835 киши жароҳат олган. Мамлакат жанубидаги минглаб аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мазкур воқаэалар туфайли Ливан «иккинчи Ғазо"га айланиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
«Мен Ливаннинг янги Ғазога айланиши эҳтимолидан хавотирдаман. Менимча, бу бутун дунё учун даҳшатли фожиа бўлади», деди у.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)