Эрдўғон Зеленскийга Украинада ўт очишни тўхтатишга ваъда берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нью Йоркда Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган музокарада Анқара Украинада ғалла келишувини қайта тиклаш ва ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишини маълум қилди.
БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюрган Эрдўған ва Зеленский учрашуви Нью Йоркдаги «Турк уйи"да бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, учрашувда Туркия ва Украина ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уруш ва тинчлик саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал муаммолар муҳокама қилинган. Шунингдек, Эрдўғон Туркиянинг Украина—Россия урушини мулоқот орқали, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилган ҳолда тугатиш мумкинлигига ҳар доим ишонганини айтган.
Туркия раҳбарининг идораси мамлакат ушбу мақсадга эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаган.
«Президент Эрдўғон Туркия адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун воситачиликни ўз ичига олган барча чораларни кўришга тайёрлигини ва Қора денгиз дон ташаббусини жонлантириш ҳамда Украина ва Россия ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришиш учун саъй-ҳаракатлар давом этишини айтди», дейилади хабарда.
Комментарии (0)