ИТП ТЭТ таъсис этилишининг иккита ёлғони Ё наҳзатчилар қандай қилиб ӯзлари учун тарих ва аслийлик тӯқишади?

ИТП ТЭТ таъсис этилишининг иккита ёлғони Ё наҳзатчилар қандай қилиб ӯзлари учун тарих ва аслийлик тӯқишади?
Ислом тикланиш партияси террорчи-эстремист ташкилоти (ИТП ТЭТ)нинг хорижий илдизи, импорт моҳияти ва геосиёсий моҳияти барча тадқиқотчилар учун таниш бӯлиб, бу ҳақдаги илмий-тарихий баҳслар аллақачон тӯхтаган. Аммо бу ташкилот раҳбариятининг ӯзи тарихий ҳақиқатни яшириш учун партиялари таъсис этилиши жараёни ва сиёсий-идеологик заминалари масаласида ҳамиша ривоятлару тӯқилган ёлғонлардан фойдаланишади. Гарчи бу ташкилот бутун фаолияти бошдан-оёқ ёлғон бӯлса-да, аммо бу мақолади ИТП ТЭТнинг иккита «асосий ёлғони» келтирилади. Улар билан танишув бу ташкилотнинг ёлғон моҳиятини яна бир марта исботлайди: 
ИТП ТЭТ таъсиси биринчи ёлғони:
ИТП ТЭТ бу партия 1973 йилдаёқ таъсис этилиб, 40-50 йиллик тажрибага эга эканлигини иддао қилиб келади. Шу сабабли, халқ оммасини жалб этиш учун партиянинг 30, 35, 40 йиллик байрамларини ӯтказиб, гӯё бу ташкилот Шӯролар Иттифоқи даврида ташкилот сифатида таъсис топиб, ӯша даврда фаолият кӯрсатганига ишора қилмоқчи бӯлишади. ИТП асосчиси С.А.Нурийнинг ёзишича, бу партия таъсис мажлиси 1973 йилнинг 20 апрелида ӯтказилиб, унда Қори Муҳаммаджон Ғуфронов, Мулло Неъматулло Эшонзода, Одинабек Абдусаломов, Қаландар Садриддинов ва С.А.Нурийнинг ӯзи иштирок этган. У Бохтар (ҳозирги Кӯшониён) ноҳиясида ва Қаландар Садриддиновнинг уйида бӯлиб ӯтган айнан шу йиғилишда «Тожикистон ёшлари исломий наҳзати» ташкилотининг таъсис этилиши борасида қабул қилинганини қӯшимча қилади. 
Аммо бу мавзунинг танилган тадқиқотчиси, сиёсат фанлари доктори Д.Назиров бу масалани чуқур ӯргангандан кейин ӯша давр ва зикр этилган шахслар иштирокида бундай мажлиснинг ӯтказилиши ҳақидаги иддао, умуман, ҳақиқатга эга бӯлмай, ӯша вақтда ушбу шахслардан баъзиларининг Тожикистон ҳудудида бӯлмагани сабабли уларинг бундай мажлисда иштироки имконсиз бӯлганини тӯлиқ исботлаган. Доктор Д.Назиров, жумладан, 1949 йили туғилган Қӯрғонтепанинг Вахш ноҳиясида яшайдиган Неъматулло Эшонзода 2010 йилнинг 25 мартида муаллиф билан суҳбатда 1971 йилдан Шӯролар армияси сафига хизматга чақирилиб, фақат 1973 йилнинг май ойи охирида Тожикистонга қайтганини айтганини келтиради. Шу туфайли, у 1973 йилнинг 20 апрелида Тожикистонда бӯлмай, Қӯрғонтепа шаҳридаги бундай мажлисда иштирок эта олмасди. 
Ҳужжатларнинг кӯрсатишича, бу мажлиснинг бошқа «иштирокчиси» - 1954 йили туғилган Одинабек Абдусаломов ҳам 1972 йилнинг ноябр ойида Шӯролар армияси сафига хизматга чақирилиб, фақатгина 1974 йилнинг октябр ойида Тожикистонга қайтган. Шунинг учун, у ҳам бу мажлиснинг иштирокчиси бӯла олмайди. 
«Таъсис мажлиси»нинг 1954 йили туғилган учинчи «иштирокчиси» Қори Муҳаммаджон Ғуфронов С.А.Нурий билан муносабатлари ёмонлашгандан кейин Афғонистонда бундай «ТИТП таъсис мажлиси» ӯтказилишини тӯлиқ инкор этган ҳамда 1972 йил ноябр ойидан 1978 йилгача Ӯзбекистон Республикасининг Андижон шаҳри ҳудудида ноқонуний диний таҳсил олгани, бу муддатда ҳарбий хизматга жалб этишларидан қӯрқиб, Тожикистонга бирон марта келмаганини  айтган. Шу сабабли, у ҳам «наҳзат таъсис этилиши мажлиси»нинг иштирокчиси бӯла олмасди. 
Шу тарзда, тасдиқловчи ҳужжатлар билан таққосланган ушбу аниқ тарихий фактлар 1973 йилнинг 20 апрелида бундай шахслар иштирокида бундай мажлис ӯтказилиши умуман имкониятдан четда эканлигини кӯрсатади. Шунинг учун, 1973 йилда «наҳзат таъсис этилиши мажлиси»нинг ӯтказилиши тӯғрисида ривоят тӯқиш наҳзат раҳбарларининг ӯз фаолияти тарихини узоқ қилиб кӯрсатишнинг бир уриниши бӯлиб, бирон воқеий асосга эга эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда, бу ташкилот фаолияти бошдан-оёқ ёлғону фирибдан иборат бӯлиб, ҳатто таъсис этилиши тарихи масаласида ҳам жамият ва тарих кӯзига тупроқ сочишга ҳаракат қилаётганликларини айтиш мумкин. 
Шу туфайли, гарчи хорижий эмиссарлар ҳидояту қӯллаб-қувватлашида наҳзатчиларнинг яширинча тарғиботу таълимий фаолияти ӯтган асрнинг 80-йилларида бошланган бӯлса-да, аммо улар фақат 90-йиллар ва Шӯролар Иттифоқи исломий партияси таъсис топганидан кейин сиёсий партия таъсис этиш масаласига етиб, ӯзларининг таъсис этилишлари анжуманини 1990 йилнинг 6 октябрида Рӯдакий ноҳиясининг Чортут қишлоғида ӯтказишди. 
ИТП таъсиси иккинчи ёлғони:
Тинчлик келишуви имзолангандан кейини йилларда ИТП ТЭТ раҳбарлари ӯзларини миллий илдизларга эга ташкилот сифатида номлаб, уни «ички» ва «тожикча» партия сифатида кӯрсатишга ҳаракат қилишарди. С.А.Нурий бу масала, жумладан, шундай дейди: «Тожикистон Ислом тикланиш партиясини таъсис этиш чоғида биз ҳеч кимга тақлид қилмадик, хорижий ва хусусан, Ӯрта Шарқ мамлакатлари ақидаларининг биронта таъсири бизда йӯқ эди. Бизнинг ҳаракатимиз фақат ички ва халқчил эди…» Аммо бу гаплар ҳеч қандай ҳақиқатга эга эмас.
Зеро, ИТП ТЭТнинг асосий идеялари ва тузилишининг ӯзи айнан Тожикистонга ваҳҳобийлигу ихвоний бегона фикрларининг кириб келиши ва сӯнгра хориж махсус доиралари маслаҳату раҳбарлиги таъсири натижасида шаклланган. Бу жараён пайдо бӯлиши аввалги йилларидаёқ, наҳзат фаоллари Ҳасан-ал-Банно, Сайид Қутб, Муҳаммад Қутб, Абу Аълои Мавдудий ва бошқа халқаро исломий пешволарнинг сиёсий ақидалари таъсири остида ҳаракат қилиб, кӯр-кӯрона уларнинг фикрларига издошлик қилишарди. Бундай китоблар ӯша вақтда студентлар ва араб мамлакатларига сафар қилган баъзи давлат хизматчилари воситасида Шӯролар Иттифоқига киритиларди. Шӯролар Иттифоқи ҳудудига сафар озодроқ бӯлгандан кейин Марказий Осиёда экстремистик фикрлар хорижий тарғиботчиларининг фаолияти жиддийроқ тус олди. Улар энди нафақат тарғибот адабиётларини киритиш, балки бу оқимни қӯллаб-қувватлаш учун муайян маблағларни киритишни ҳам бошлашди. 
Жумладан, наҳзат партияси ташкилотчиларидан бири бӯлган Қори Муҳаммаджон Ғуфронов Ӯзбекистоннинг Андижон шаҳридаги таҳсилидан қайтиш чоғида давлат тегишли органлари томонидан 200дан зиёд диний-идеологик китоб билан қӯлга олиниб, улар орасида ихвоний ва ваҳҳобий ҳаракатлар муаллифларининг асарлари ҳам бор эди. 
Наҳзатчиларнинг ихвоний жосуслар билан алоқасининг бошқа ҳолати ӯша Шӯролар йилларидаёқ ошкор этилган ва олди олинган эди. Наҳзат фаолларидан бири, Данғара ноҳиясининг Себистон қишлоғида яшовчи Мулло Ажик (Алиев) араб мамлакатларидан бӯлган хорижий студентлар билан алоқада бӯлиб, Судан мамлакатидан ихвоний студент Зубайд Содис билан ҳамкорликда наҳзатчиларга идеологик-диний китоблар нашри учун араб алифбесида битта кичик чопхона (типография ускунаси) келтиришга ҳаракат қилишганди. Бу режа ошкор бӯлгандан кейин Шӯролар Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлигининг Судан элчихонасига эътироз мактуби билан бу студент университет ва умуман, Шӯролар Иттифоқи ҳудудидан чиқариб юборилди. Кӯрсатиб ӯтилганидек, наҳзатчилар дунёқараши шаклланишида, шунингдек, Эрон исломий инқилоби раҳбарлари ва Афғонистон мужоҳидларига тақлид қилишу эргашиш ҳам жиддий рол ӯйнаган эди. 
Масалан, 1990 йилларда Тожикистон хавфсизлик органи томонидан Тожикистон фуқароси Абдулҳамид Давлатов (ИТП собиқ раиси Муҳаммадшариф Ҳимматзоданинг укаси) ва шунингдек, Афғонистон фуқаролари – Абдураҳим валади Хоркаш, Давлатмад валади Рустам ва наҳзат партиясининг бир неча нафар тарафдорлари Кӯлоб минтақасида қӯлга олинди. Чегара бузувчиларнинг айтишларича, улар Покистоннинг ӯша даврдаги жосуслик органи ва Афғонистон исломий партиясидан Афғонистондан Тожикистон ҳудудига ӯтиб, яширин йӯл орқали тожик наҳзатчилари билан ҳамкорлик қилиш, террористу бузғунчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда, нафақат бизнинг мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёда душманона амалларни бажариш ҳақида топшириқ олишган экан. Улар гуноҳлари тӯлиқ тасдиқлангандан кейин суд органлари томонидан жавобгарликка тортилдилар.
Шу тарзда, наҳзатчиларнинг бу ташкилотнинг маҳаллий ва тожикона моҳиятга эга эканлиги ҳақидаги даъволари ҳеч қандай асосга эга бӯлмай, ИТП ТЭТ бегона ғояларни тарғиб қилувчи ташкилот ва Тожикистондан анча ташқаридаги геосиёсий жараёнлар маҳсулидир. Бу экстремистик ташкилотнинг ёлланма ва хорижий қӯғирчоқ моҳиятига эга эканлиги тӯлиқ ва ҳужжатлар асосида исботланган. 
Шу тариқа, бу бир нечта аниқ мисол ва ӯнлаб мисолу бошқа холатлар ИТП ТЭТ раҳбарлари ӯз моҳиятларини таништириш масаласида зеҳний мушкуллик ё руҳий комплекснинг бир турига рӯпара келаётганликларини кӯрсатади. Зеро, уларнинг ӯзлари наҳзат ақидаси ва наҳзат исломий партиясининг ҳеч қандай ички илдиз, миллий ва халқона таянчга эга бӯлмагани, тӯлиқ хорижий мамлакатлар махсус хизматларининг қӯлида қӯғирчоқ эканлигини яхши билишади. Шунинг учун, улар ӯзларининг Тожикистон маданияти, жамияти, қадрият ва манфаатлари билан бегона эканликларини ҳис қилишиб, бу ҳолатни яшириш учун ӯзларини Тожикистон муҳити, қадриятлари, муқаддасотлари ва халқига ӯхшатишга ҳаракат қилишади. Аммо аксарияти саводсиз, миллат тариху маданиятидан бехабар бӯлгани учун, бу ноуддабуронларча уринишлари улар даъволарининг ёлғон эканлигини ҳар лаҳзада кӯрсатиб туради. 

Саидхожа Акбаров,
миллий ярашув жараёни фахрийси,
Миллий ярашув комиссиясининг мухолиф кучларни Тожикистон Республикаси
қуролли кучлари ҳайъатига киритишга оид қуйи гуруҳи аъзоси

https://telegra.ph/​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий