Ливанни ким бошқаради ва «Ҳизбуллоҳ» нималарга қодир?

Ливанни ким бошқаради ва «Ҳизбуллоҳ» нималарга қодир?
Сўнгги ҳафталарда Ливан Исроил томонидан мунтазам ракета зарбалари остида яшамоқда ва бу ҳужумлар натижасида жами 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан ҳудудида қуруқлик амалиёти бошлади. Буларнинг барчаси — Исроил ва ўз армиясига эга бўлган «Ҳизбуллоҳ» сиёсий партияси ўртасидаги зиддият туфайлидир.
«Ҳизбуллоҳ"нинг яхши қуролланган отрядлари Ливан миллий армиясидан кўра қудратлироқ куч ҳисобланади ва аҳоли, айниқса шиа мусулмонлар орасида катта қўлловга эга.

Давлат ташкилоти эмаслигига қарамай, бу «Ҳизбуллоҳ"га сўнгги 40 йил давомида Ливандаги ҳукмрон куч бўлишига халал бермаган.

Ливанни ким бошқаради?

Ливанда сиёсий ҳокимият турли диний оқимлар ўртасида тақсимланган.

Ливан Франциядан мустақилликка эришгач, 1943 йилда қабул қилинган конвенцияга кўра, мамлакат президенти маронитлар сектасига мансуб христиан, бош вазир — сунний мазҳабдаги мусулмон, парламент спикери эса — шиа мазҳабидаги мусулмон бўлиши белгиланган.

Ўша вақтда бу Ливандаги диний жамоаларнинг улушини жуда аниқ акс эттирарди: аҳолининг ярмидан ошиқ қисми христианлар бўлган, яъни уларнинг сони сунний ва шиаларнинг жами сонидан кўпроқ эди.

Аммо ўтган вақт ичида конвенция жуда эскирди, чунки ҳозирда Ливандаги христианлар, суннийлар ва шиалар сони деярли бир хил: ҳар бири 30 фоиздан кўпроқ.

Худди шу конвенцияга кўра, парламентдаги ўринларнинг ярми христианларга, қолган ярми мусулмонларнинг икки гуруҳига ажратилганди.

Амалда Ливандаги ҳеч бир партия ёки диний секта тўлиқ ҳокимиятга эгалик қилмайди. Ҳукумат парламент коалицияларидан шакллантирилади ва ҳар қандай муҳим қарор барчани қониқтирадиган консенсусни топиш орқали қабул қилиниши керак — бу эса кўпинча мамлакатни сиёсий боши берк кўчага киритиб қўяди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий