Исроил армияси: “Ҳизбуллоҳ” бир кунда Исроилга 360 та снаряд отди
Исроил мудофаа кучларининг хабар беришича, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати 9 октябрда бир кун давомида мамлакат ҳудудига 360 та снаряд отган.
Исроил мудофаа кучларининг хабар беришича, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати 9 октябрда бир кун давомида мамлакат ҳудудига 360 та снаряд отган.
Улардан 220 таси Исроилгача етиб келган. Исроил армияси ўз навбатида 10 октябрга ўтар кечаси мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари орқали Байрут ва Ливан жанубидаги бир қанча қурол-яроғ омборларига зарбалар берганини маълум қилган. Исроиллик ҳарбийларга кўра, ҳужумларда Ливан қўмондонлари Аҳмад Мустафо ал-Ҳажжа Али ва Муҳаммад Али Ҳамдан ҳалок бўлган.
9 октябрь куни Исроил расмийлари Ливандан уюштирилган ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва яна олти киши жароҳатланганини маълум қилган. Зарбалар Ҳайфа ва Кирят Шмона шаҳарларида қайд этилган. Шу куни кечқурун Эрон дипломатик муассасалари жойлашган Дамашқдаги Мезза ҳудудига ҳужум қилингани ҳақида ҳам хабар берилган.
Аввалроқ Исроил армияси Ливан жанубида ўт очишни тўхтатиш учун «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига шарт қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум қилинишича, Исроил оташкесим шарти сифатида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати қуролларини ташлаб, кучларини икки давлат чегарасидан шимолга олиб чиқишни талаб қилмоқда.
«Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш эвазига ‘Ҳизбуллоҳ’дан қуролларини ташлаб, Литани дарёсининг шимолига чекинишни талаб этмоқда», дейди француз манбалари.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)