“Ҳизбуллоҳ” Исроил билан сулҳ тузишга розилик билдирди

“Ҳизбуллоҳ” Исроил билан сулҳ тузишга розилик билдирди
"Ҳизбуллоҳ« раҳбари ўринбосари Наим Қосим гуруҳ Исроил билан сулҳ тузишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади The Jerusalem Post нашри.
Бу воқеа Исроил армияси томонидан икки ҳафта ичида ташкилотнинг уч раҳбарини йўқ қилиш фонида содир бўлди.

»Қосимнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш масаласи дипломатик йўл билан ҳал бўлгач, қўшимча тафсилотлар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилиниши мумкин«, дейилади хабарда.

Қосим, шунингдек, Ливан парламенти спикери Набиҳ Беррининг тинч ҳаётни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини эслатган ва вазиятни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаган.

»Ҳизбуллоҳ« аввалроқ эҳтимолий сулҳни Исроил армияси ҲАМАСга қарши операция олиб бораётган Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш билан боғлаган эди, бироқ Қосим сўнгги баёнотида бу шартни тилга олмаган.

NDTV телеканали маълумотларига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ар-Ақчининг Ливанга ташрифи чоғида мамлакат раҳбарияти ва „Ҳизбуллоҳ"дан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқиш сўралган.

Исроил телеканалига кўра, АҚШ ва бир қатор араб давлатлари Эрон билан бир неча жабҳада ўт очишни тўхтатишга эришиш учун яширин музокаралар олиб бормоқда. Музокарачилар Теҳронни Ливан, Ироқ, Сурия ва Ямандаги эронпараст гуруҳларга қуролларини ташлашга босим ўтказишга кўндирмоқчи.

Al Arabiуаънинг хабар беришича, Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар шартларини ишлаб чиқишни бошлаган. Талаблар орасида гуруҳни тўлиқ қуролсизлантириш ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2006 йил августида қабул қилинган 1701-резолюциясига мувофиқ жангчиларни Литани дарёси шимолидан олиб чиқиб кетиш жой олган.

Экспертларнинг фикрича, «Ҳизбуллоҳ» дипломатик ечим топишда кечикиши мумкин. Исроил гуруҳга қарши ҳужумларини кучайтириб, Ливанга қуруқликдаги қўшинларини жўнатиб, Байрут ва бошқа ҳудудларга ҳаво ҳужумларини бошлаган. Ливанда ишлайдиган юқори мартабали дипломатлардан бирига кўра, «Исроил ҳозирда дипломатик мантиқдан кўра ҳарбий йўлни афзал кўрмоқда».

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий