«РОҒУН» ГЭСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ УЧУН СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ

«РОҒУН» ГЭСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ УЧУН СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
Тожикистон Республикаси Мустақилли куни, 2019 йилнинг 9 сентябрида мамлакат стратегик иншооти – «Роғун» ГЭСининг иккинчи агрегати тантанали вазиятда ишга туширилди. Бир йил илгари, 2018 йилнинг 16 ноябридаги каби Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ташаббуси бӯлган ушбу муҳим тадбирда электростанция қурувчилари, мамлакат аҳолиси, кӯп сонли хорижий меҳмонлар, халқаро ташкилотлар намояндалари, яқин ва узоқ хорижий давлатлардан етакчи ахборот агентликлари журналистлари бевосита иштирок этишди. «Роғун» ГЭСининг биринчи агрегати фаолияти туфайли ӯтган ва жорий йилда Тожикистон аҳолиси узлуксиз электр энергияси ва иссиқлик билан таъминланди. Иккинчи агрегат ишга туширилиши билан «Роғун» ГЭСининг иқтидори янада ошди. 
Бугун «Роғун» ГЭСи – бу нафақат энергетик иншоот, у – энг аввало, муҳандислик ғурури, замонавий технологиялар, муҳандислар фикри ва инсон меҳнати ғалабаси эканлиги барчага аниқ бӯлди. 
Сув – бу инсониятнинг бебаҳо бойлиги, унинг ҳаёти ва фаровонлиги. Тожикистон Республикаси Президенти Э.Раҳмон Марказий Осиё минтақаси ва жаҳонда сувдан фойдаланиш муаммолари, Тожикистон сув-энергетик иқтидоридан унумли фойдаланиш йӯлларини муҳокама қилар экан, республика кимгадир зарар келтирувчи лойиҳаларни ҳеч қачон амалга татбиқ этмаслиги неча марта таъкидлаб, Марказий Осиёдаги сув муаммоси ҳамкорлик ва ӯзаро тушуниш воситасида ӯз ечимини топишига ишонч билдирганди. Энг юксак даражада минбарлардан Тожикистон оқим тепа қисмида жойлашган мамлакат сифатида ӯз мажбуриятларига жиддий ёндашиши, ӯтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам ва келажакда ҳам, яъни ҳеч қачон оқим пастки қисмида жойлашган қӯшни мамлакатларга сув оқимини чекламагани ва бундай қилмаслигини неча марта қайд қилиб ӯтилди. Тожикистонда сувга эҳтиёж Амударё умумий оқимининг 15 фоизини ташкил қилади. Аслида эса, Тожикистон Республикаси атиги 10дан 11 фоизгача сувдан фойдаланаётган бӯлиб, «Роғун» ГЭСи фойдаланишга топширилгандан кейин ҳам шу меъёр сақланиб қолади. Тожикистон тоғли мамлакат бӯлгани сабабли суғориладиган ер майдонлари кӯпаймади. Шу сабабли, «Роғун»нинг сувидан суғориш (сувни истеъмол қилиш учун эмас), бадки  гидроэнергетикада (яъни сувдан фойдаланиш) мақсадида фойдаланилади. 
Эслатиб ӯтамиз, ГЭС қурилиши лойиҳаси СССР даврида ишлаб чиқилган эди. Қурилиш 1970 йил охирида бошланган, бироқ СССР тарқалиб кетганидан кейин узоқ муддатга – 2008 йилгача тӯхтаб қолган эди. Фуқаролик уруши энг йирик лойиҳа татбиқини ортга сурди.  
Биринчи техник лойиҳа 1974 йили тасдиқланиб, мавзени тадқиқ этиш ва тайёрлаш ишларини мутахассислар анча илгари бошлашганди.
Фақатгина бошланғич босқичда лойиҳада Шӯролар республикаларининг 300дан зиёд корхонаси иштирок этган. Бӯлғуси “Роғун” ГЭСи майдонида бутун Шӯролар Иттифоқининг энг яхши муҳандислари, лойиҳаловчилари ва қурувчилари меҳнат қилишган. 
Мустақилликка эришгандан кейин Тожикистон электростанция лойиҳасини ортга сурмади.  Фуқаролик уруши тугагандан кейин иқтисодиётни тиклаш шароитида қурилиш ишлари фаол давом этди.
Минтақадаги энг иқтидорли ушбу станция 6та агрегатга эга бӯлиб, фойдаланишга топширилганидан кейин йилига 17 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу, мутахассисларнинг фикрича, нафақат Тожикистон, балки Покистон билан Афғонистонни ҳам арзон электр энергияси билан таъминлайди. 
Шу билан бирга, ГЭС қурилиши охирига етказилса, унда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг катта ҳажми экспортга чиқарилади. Бу, S&P фикрича, мамлакатнинг макроиқтисодий кӯрсаткичларига сезиларли равишда ижобий таъсир кӯрсатиши мумкин. Барча олти агрегати ишга туширилгандан кейин 3600 мегаватт (17 миллиард  киловатт-соатдан зиёд) иқтидори билан “Роғун” ГЭСи Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик ГЭСлардан бирига айланади. Қурилиши тугатилгандан кейин “Роғун” ГЭСи дунёдаги энг баланд ГЭС бӯлади. Унинг тӯғони 335 метр баландликка етиши керак. Олтита агрегати қурилиши лойиҳаси 2024 йилга тӯлиқ тугатилиши режалаштирилмоқда.
“Роғун” ГЭСи ОҲЖнинг ишлаб чиқариш масалалари бӯйича директори Анвар Раҳмонов “Озодий” радиоси билан суҳбатда икки агрегати ишга туширилиши билан ГЭС иккита 220 киловолтли юқори волтли электр узатиш линиялари орқали мамлакат ягона энергетик тизими ҳамда олтита 500 киловолтли электр узатиш линиялари орқали қӯшни мамлакатларга электр энергиясини етказиб бера олишини айтди. 
Унинг сӯзларига кӯра, келгусида электр энергиясини нафақат Ӯзбекистон ва Афғонистон, балки Покистонга ҳам экспорт қилиш учун яна тӯртта юқори волтли линиялар тортилиши режалаштириляпти.
Айни пайтда Тожикистон ёз мавсумида қӯшни Ӯзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясининг ҳар бир киловаттини 40 дирам (4 цент) нархида етказиб бераяпти. Тожикистон 2019 йилнинг биринчи ярмида Афғонистонга қарийб 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берди ва йил охиригача бу кӯрсаткич 1,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этиши кутилмоқда. Иккинчи агрегат ишга туширилиши билан ишлаб чиқариладиган электр энергияси мамлакат аҳолисини узлуксиз таъминлаш учун етарли бӯлади. 
Тожикистоннинг сув муаммолари, хусусан, “Роғун” ГЭСи бӯйича мавқеини намояндалари томонидан “Роғун” ГЭСининг хавфсизлиги, унинг зарурлиги ва фойдалилиги, чунки аввал “Тожикистон доимий энергия тақчиллиги ҳолатида бӯлгани” тасдиқланган Европа Иттифоқи қӯллаб-қувватламоқда. Бу Европа банки томонидан энергетика тармоғини ривожлантириш учун 21 миллион доллар ҳажмида биринчи кредит ва грант кӯринишидаги сармоялар билан моддий тасдиқланган. Бундан ташқари, Европа парламенти депутатлари “Роғун” ГЭСи қурилиши халқаро терроризм билан кураш ишида хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлашди: “Камбағаллик террорни келтириб чиқаради. Афғонлар, покистонликлар, Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун иш ӯринларининг пайдо бӯлиши, иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши терроризм тегирмонига сув қуйилишини тӯхтатиши мумкин. Ва бу масалада “Роғун”нинг фойдали ӯнлаб баравар ошади”. 
Қӯшма Штатларининг Америка сенати ҳам «Роғун» лойиҳасини «ӯз вақтида», дея атар экан, Марказий Осиёда сув захираларини самарали бошқаришга чорлади. 
Россия томони «Роғун» ГЭСи лойиҳаси ва унинг қурилишини қайта тиклашни аввал-бошдан қӯллаб-қувватлаб келаяпти. Қурилишнинг бошланғич босқичида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий намояндаси Александр Лукашевич шундай деганди: “Россия бизга яқин минтақада сувдан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар умумминтақавий ҳамкорликлар учун “майдон”га айланишидан манфаатдордир”. 
Ӯзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Душанбега расмий ташриф билан келган кунларида «Роғун”   ГЭСининг келажакда минтақа мамлакатлари учун катта аҳамиятини тасдиқлаганди. У Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Тожикистоннинг барча халқини “Роғун” ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиши муносабати билан самимий табриклаб: “Бу катта иншоотнинг муваффақиятли ишга туширилиши таҳсинга лойиқ. Бу воқеа Тожикистоннинг янги тарихига қайд қилинади. Мазкур лойиҳа татбиқи эса, нафақат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси халқлари учун аҳамиятга эга. Бу нодир лойиҳа Сиз, ҳурматли Эмомали Раҳмон, Сизнинг қатъиятингиз, иродангиз ва узоқни кӯзлаган сиёсатингиз туфайли амалга ошди”,- деганди. 
Биринчи агрегат ишга туширилиши шарафига тантанали маросимда “Роғун” ГЭСи қурилишига ӯз ижобий муносабатини кӯп сонли меҳмонлар ҳам билдиришиб, улар орасида табрки сӯзи билан чиқиш қилган Бутунжаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бӯйича вице-президенти Сирил Мюллер ҳам бор эди. У жумладан, “Роғун” ГЭСи Тожикистон энергетик сектори учун муҳим давр бӯлишини қайд қилди. Чунки Тожикистон халқи учун фаровонлик ва гуллаб-яшнашнинг анча юксак даражасини таъминлаши мумкин. Олиймақом меҳмон, хусусан, шундай деганди: «“Роғун” ГЭСи Тожикистон аҳолиси учун зарур, арзон, қайта тикланувчи ва ишончли электр энергияси манбасига айланиши мумкин. “Роғун”, шунингдек, электр энергияси экспорти муҳим манбасига айланиши мумкин. Ундан келган даромад инсон капиталига бошқа муҳим сармояларни молиялаштиришга ёрдам бериб, бу ӯз навбатида, Тожикистон иқтисодиётини ривожлантириш ва гуллаб-яшновчи келажак учун асос қӯйиши мумкин». 
Италия Ташқи ишлар вазири ӯринбосари Манлиоди Стефано ҳам бажарилган ишларга юқори баҳо бериб, “Роғун” ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиш билан мамлакат аҳолиси йилнинг барча фаслларида электр энергияси билан таъминланиши, мамлакат шаҳру ноҳияларидаги ишлаб чиқариш саноат корхоналари фаолияти эса, янгича туртки олиши, мустақил Тожикистоннинг рақобатбардош ва экспортга мӯлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йӯналишидаги ишлаб чиқариш иқтидори янада ошишига ишонч билдирганди. 
Қурилаётган «Роғун» ГЭСи Тожикистон Республикаси ва унинг тӯққиз миллионлик аҳолисининг энергия манбаларига нисбатан хусусий эҳтиёжларини қондирибгина қолмасдан, балки ШҲТ мамлакатлари – Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Хитойга энергияни экспорт қилиш имконини ҳам беради. “Роғун” ГЭСи қурилиши ва шу билан бирга бошқа гижроэнергетик лойиҳалар татбиқи охирига етказилиши Тожикистонга ҳар йили 4 минг мегаваттгача ҳажмда электр энергиясини экспорт қилишга имконият беради. Яъни “Роғун” ГЭСи энергияси ва суви нафақат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси тараққиётига ҳисса қӯшади. Хусусан, юқорида эслатиб ӯтилганидек, Афғонистон ижтимоий-иқтисодий, саноат ва қишлоқ хӯжалиги тикланишига сезиларли ёрдам кӯрсатилади: терроризм, экстремизм, наркотик моддалар обротига қарши курашнинг ягона йӯли сифатида афғонлар камбағаллик сатҳи пасайтирилади ва ҳаёт даражаси юксалтирилади. 
Мутахассислар, экспертлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар «Роғун» ГЭСининг жуда зарур эканлигига ишонишади. Мисол учун, ҳам Тожикистон ва ҳам Ӯзбекистоннинг энергетика ва сув ходимлари ушбу лойиҳа татбиқининг аҳамияти ҳамда фойдасини яхши тушунишади. Унинг қурилишини тугатиш нафақат Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Хитойга, балки бошқа яқин қӯшнилар – Ӯзбекистон ва Туркманистонга ҳам катта фойда келтиради. Бу номлари айтиб ӯтилган мамлакатлар харид қилишга тайёр бӯлган арзон электр энергияси бӯлади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кӯра, “Роғун” тӯғони бунёд этилгандан кейин Ӯзбекистон ва Туркманистон ҳар йили қӯшимча 6 куб-километрдан сув олиш имконига эга бӯлиб, бу қӯшимча 300 минг гектар ерни ӯзлаштиришга етадиган ҳажмдир. Бундай сув ҳажми қуриётган Орол денгизини қутқариш ҳамда унинг аввалги балиқчилик хӯжалиги ва транспорт аҳамиятини қайта тиклаш, энг муҳими – экологик тизимни тиклаш, мутаносибан, минтақада ижтимоий ва тиббий-санитария ҳолатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. 
Бутунжаҳон банки тадқиқотлари «Роғун» ГЭСи тӯғонининг маълум шароитларда ҳаётга чидамлилиги ва мустаҳкамлигини тасдиқламоқда. Барча иқтидорлари ишга туширилганда ушбу гидроиншоотдан тӯғри фойдаланиш ҳам Тожикистон ва ҳам оқим пастки қисмидаги мамлакатлар учун фойдани оширишга ҳисса қӯшади. Иқтисодий таҳлилларнинг кӯрсатишича, лойиҳа иқтисодий жиҳатдан оқланган ва жуда фойдали саналади. Ӯтказилган тадқиқотлар Тожикистон ва оқим пастки қисмидаги мамлакатлар “Роғун” ГЭСи тӯғонидан фойдаланишнинг кооператив режими афзалликларидан фойдаланишлари мумкинлигини кӯрсатмоқда. Умумий фойдалар фойдаланишнинг турли режимларида оширилиши мумкин ҳамда фойдаланли секторлар ва мамлакатлар ӯртасида тақсимлашнинг кӯпгина усуллари мавжуд. Шунингдек, “Роғун” ГЭСи тӯғонидан фойдаланишнинг ҳар қандай режимларида соҳил бӯйи мамлакатлари учун халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларми, молиявий кафолатларми ёки у ва бошқаси бӯладими, қӯшимча институционал механизмларни ишлаб чиқиш йӯлида мислсиз фойдалар кӯзда тутилган. 
Айнан «Роғун» ГЭСи 2020-2050 йилларда талабни қондириш учун зарур бӯлган электр энергиянинг ӯртача 30 фоизга яқинини ишлаб чиқаришга ҳисса қӯшган ҳолда, Тожикистонга энергия билан таъминлаш хавфсизлигини юксалтиришга имкон яратади. Бундан ташқари, 2024 йилнинг декабр ойига режалаштирилган барча иқтидорлар фойдаланишга топширилгандан кейин ГЭСнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 17,1 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади. Бу бутун мамлакатни тӯлиқ электр билан таъминлаб, ҳам Тожикистон ва ҳам оқим пастки қисмидаги мамлакатлар учун фойдани оширади. 
«Роғун» лойиҳаси аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. У аллақачон ишсизлик даражаси ва натижада, камбағаллик сатҳини сезиларли равишда пасайтирди. Бу ерда 25 мингдан зиёд турли мутахассислар фаолият юритаётган бӯлиб, шундан 90 фоизини Тожикистон меҳнаткашлари ташкил этади. Бироқ қурилиш ҳақиқатдан ҳам халқаро ҳисобланади. Биринчи агрегат белгиланган муддатда ишга туширилди. Бу Тожикистон маҳаллий ва хорижий мутахассислар сиймосида ишончли шерикни топганини тасдиқлади. Қурилиш-монтажлаш ишлари 3700 машина-ю механизмлардан фойдаланган ҳолда, 67та ташкилоту муассасалар, машҳур маҳаллий ва хорижий пудратчиларни жалб этиш орқали амалга оширилмоқда. Қурилишни Москванинг “Гидропроект” ФТИ мувофиқлаштирмоқда. Субпудратчилар сифатида Россия, Украина, Беларус, Хитой, Германия ва Эрондан 50дан зиёд компания қатнашмоқда. Электротехник ускуналар Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган. 
Экологик мақсадга мувофиқлиги, техник хавфсизлиги ва иқтисодий асосли эканлиги шубҳасизлиги халқаро экспертлар томонидан ҳужжатлар асосида исботланиб, Бутунжаҳон банкининг баҳолашидан ӯтган. Бутунжаҳон банкининг кӯп саҳифали якуний ҳисоботлари унинг расмий сайтида 2014 йилнинг 1 сентябрида эълон қилиниб, “Роғун” ГЭСи  Тожикистон энергетик тизими учун муҳим, дея аталган. 
Тожикистон учун бу – узоқ муддатли стратегик лойиҳа бӯлиб, ӯз халқи ва қӯшни халқлар манфаатига   3600 киловатт-соатгача электр энергияси ишлаб чиқарган ҳолда, қарийб 120 йил хизмат қилади. Бундан ташқари, “Роғун” ГЭСи ва “Норак” ГЭСи қайта тикланиши туфайли Тожикистон Осиёда электр энергияси экспортида етакчи бӯлиши, Қирғизистон ҳам иштирок этаётган, келажакда Россия ва Хитой ҳам қӯшилиши мумкин бӯлган CASA-1000 лойиҳаси воситасида ёз мавсумида Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш учун имкониятини кенгайтириши мумкин. “Роғун” ГЭСи қисқа муддатда қӯшни мамлакатлар ӯртасида Амударё бутун ҳавзаси даражасида сув захираларини бошқариш бӯйича ҳамкорликларга ҳисса қӯшган ҳолда, Марказий, Жанубий ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларини қамраб олувчи минтақавий энергетика бозорини кенгайтириш учун асосга айланиши мумкин.
Бутун мамлакат учун бу дунёдаги энг йирик ГЭС фойдаланишга топширилаётгани учунгина катта воқеа эмас. Бу ерда маънавий ғалаба муҳимроқ. Зеро, қурилиши 1970 йилда бошланган бу иншоот, ниҳоят биринчи муваффақиятли натижаларга эришди. 
“Роғун” ГЭСи минтақа ва жаҳондаги энг йирик станция ҳисобланиб, унинг техник хусусияти ӯзининг миқёси билан ҳайратга солади. Унинг ишга туширилиши Тожикистоннинг янги тарихида қайд қилинган. Мазкур лойиҳанинг якуний татбиқи эса, нафақат Тожикистон халқи, балки бутун Марказий Осиё минтақаси халқлари учун катта аҳамиятга эга. 

Семён Золов, 
«Modern industry» жамоатчилик 
ташкилотининг иқтисодий шарҳловчиси. 
ЦентрАзия

Комментарии (0)

Оставить комментарий