АҚШ 4 та давлат компанияларига қарши савдо санкцияларини жорий қилади
Вашингтон АҚШнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги манфаатларига зид бўлган ҳаракатлар учун Хитой, Грузия, Малайзия ва Туркиянинг 37 компаниясига нисбатан савдо чекловларини киритади.
“Ушбу 37 та ташкилот АҚШ ҳукумати томонидан Қўшма Штатларнинг ташқи сиёсати ёки миллий хавфсизлик манфаатларига зид ҳаракат қилаётган деб топилган”, деб маълум қилинган тегишли ҳужжатда.Ушбу компаниялардан учтаси Грузияда, биттаси Малайзияда, иккитаси Туркияда, қолганлари эса Хитойда жойлашган.
Жумладан, АҚШ савдо санкциялари остига Хитойнинг ҳарбий-тиббий фанлар академияси ва унинг 11 та илмий-тадқиқот институти тушган. АҚШ ҳукуматининг таъкидлашича, ушбу ташкилотлар “хитойлик ҳарбий фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш учун биотехнологик жараёнлар, жумладан мияни назорат қилишга мўлжалланган қуролдан” фойдаланган. Хитойнинг бошқа ташкилотлари “Хитой қуролли кучлари модернизацияси”ни қўллаб-қувватлагани” ҳамда “Эронга қурол ва ракеталар ишлаб чиқиши учун АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулотни етказгани” учун санкциялар остига тушган.
Комментарии (0)