Париж прокуратураси Дуров иши бўйича тергов муддатини эълон қилди

Париж прокуратураси Дуров иши бўйича тергов муддатини эълон қилди
Telegram асосчиси Павел Дуров иши бўйича тергов бир неча ой давом этиши мумкин, у «уюшган гуруҳ томонидан ноқонуний операцияларни амалга ошириш мақсадида онлайн платформа маъмуриятига шериклик қилиш"да айбланмоқда.

«Тергов якунида тергов судьялари бир неча ой давом этиши мумкин бўлган терговни якунлади деб ҳисобласа, иш ёпилади. Прокуратура зарур деб топса, ишни тугатиш тўғрисида ёки ишни жиноятларни қайта таснифлаган ҳолда жиноят ишлари бўйича судга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Кейин тергов судьялари ишни тугатиш ёки суд мажлисини ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқаради» дейилади прокуратура хабарида.

Дуровнинг ҳибсга олиниши ва озод қилиниш шарти

Telegram асосчиси 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegramъда кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланди.

Париж суди уни платформага алоқадор аввал эълон қилинган 12 та ҳуқуқбузарликдан 6 тасида, жумладан, ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишда, болалар порнографиясини тарқатишда, наркотрафикда иштирок этишда, шунингдек, уюшган гуруҳ таркибидаги фирибгарликда айблади. 29 август куни у 5 миллион евро миқдорида гаров тўлаш, ҳафтада икки марта полиция участкасига келиш, Францияни тарк этмаслик шарти билан озод қилинди.

Манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий