Озарбойжон ва Ўзбекистон паром ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Озарбойжон ва Ўзбекистон паром ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Озарбойжон ва Ўзбекистон ҳамкорликда паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Trend.az хабар берди.

Қайд қилинишича, паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун берилади. Лойиҳани молиялаштириш ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Таъкидланишича, транспорт ва транзит соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича яна бир қатор аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, гап омбор инфратузилмасини биргаликда қуриш, Транскаспий йўналиши бўйлаб юк ташишни ривожлантириш бўйича қўшма корхона яратиш ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам бормоқда.

22 август куни Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон бизнес-форуми бўлиб ўтган эди. Музокаралар натижасида 2 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Бундан ташқари, 23 август куни президент Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунлари бўйича умумий қиймати 520 миллион долларлик 7 та лойиҳа ишга туширилиши учун тайёрланди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий