Еврокомиссия Дуровнинг ҳибсга олинишига изоҳ беришдан бош тортди
Европа комиссияси Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ беришдан бош тортди ва воқеани «миллий тергов» деб атади.
«Бу миллий тергов, биз бу ҳақда изоҳ бериш ниятида эмасмиз. Франция расмийларига мурожаат қилиш лозим», деди Еврокомиссия матбуот хизмати.
Аввалроқ ТАСС нашрининг Брюсселдаги манбаси Дуровнинг ҳибсга олиниши ЕИнинг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунининг «руҳи ва тамойилларига» мос келишини айтган.
Суҳбатдошнинг эслатишича, ушбу қонунчилик актида операторнинг фақат юридик шахс сифатидаги жавобгарлиги кўзда тутилган ва жарималар «фақат иқтисодий хусусиятга эга».
Ўз навбатида, компания «Telegram Европа Иттифоқи қонунларига тўлиқ риоя қилиши», контентни модерация қилиш эса «соҳа стандартларига мос келиб, доимий равишда такомиллаштирилаётгани"ни маълум қилган эди. Шунингдек, компания бош директорининг «яшириш учун ҳеч нарсаси йўқлиги ва у мунтазам равишда Европа бўйлаб саёҳат қилиши» айтилган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)