Россия: Қрим масаласида Лукашенко қистовга олинмайди
Россия ҳукумати Беларусь Республикасидан Қрим устидан суверенитети тан олинишини талаб қилмайди. Бу ҳақда Россиянинг Минскдаги элчиси Михаил Бабич 18 март куни ташки этилган матбуот анжуманида маълум қилган.
Дипломат саволларга жавоб бериб, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг яриморол бўйича билдирган муносабатини эслаб ўтган.
«[Лукашенко] давлат позициясини шакллантирди. Буни бошқача талқин этишга бизнинг ҳақимиз йўқ. Шунинг учун, биз фақат президент айтган сўзлардан келиб чиқиб, мулоҳаза қила оламиз», — дейди у сўз бошида.
1 март куни оммавий ахборот воситалари билан учрашган Лукашенко Қримнинг Россия назоратида эканлигини тан олиш бўйича Путин ўтган йилларда ҳам шу масалани кўтармаганини билдирганди.
Россиялик дипломат эса Қрим-2014 воқеаларидан сўнг, айни баҳорда шу масаланинг қайталаниши ва ахборот хуружи пайдо бўлаётганини айтиб, Россия ҳукумати томонидан Қрим суверенитетини тан олиш масаласида талаб йўқлигини билдирди.

Комментарии (0)