Байден ва Ҳаррис Трампга қўнғироқ қилишга ва демократларнинг мағлубиятини тан олишга тайёрланмоқда

Байден ва Ҳаррис Трампга қўнғироқ қилишга ва демократларнинг мағлубиятини тан олишга тайёрланмоқда
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис ва амалдаги давлат раҳбари Жо Байден республикачи Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, демократларнинг президентлик сайловидаги мағлубиятини расман тан олишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ҳарриснинг сайловолди кампанияси ва Оқ уйга яқин манбаларга таяниб NBC хабар берди.
Ҳарриснинг икки ёрдамчисига кўра, у Трампга қўнғироқ қилиб, кейин омма олдида нутқ сўзламоқчи. Ҳозирда Ҳарриснинг халққа мурожаатига тайёргарлик кўрилмоқда, қўнғироқ ва нутқнинг аниқ вақти ҳали аниқланмаган.

«Президент Байден Трампга қўнғироқ қилиб табриклашни ва сайлов натижалари ҳақида оммавий нутқ сўзлашни режалаштирмоқда», деди Оқ уй расмийси.

Маъмурият маълумотларига кўра, Байден 2020 йилда, Байденнинг ўзи ғалаба қозонганида Трамп қилмаган барча қадамларни: янги президентни табриклаш, уни Оқ уйга таклиф қилиш ва инаугурация маросимида қатнашишни режалаштирган.

5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб деб топилди: натижаларни башорат қилган бир қатор етакчи ахборот манбаларига кўра, у барча асосий штатларда ғалаба қозонган. Шундан сўнг Трамп Флоридадаги тарафдорларига мурожаат қилиб, ғалабасини эълон қилган.

«Мен Америка халқига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизлар томондан қирқ еттинчи ва қирқ бешинчи президент этиб сайланганим фавқулодда шарафдир», деди у.

Сиёсатчи прогнозига кўра, у жами 315 дан ортиқ овозни қўлга киритган. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз зарур. Трамп сайловчиларга унинг бошқаруви АҚШ тарихида «олтин давр» бўлишини ваъда қилмоқда.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий