Мадуро вазирлардан истеъфога кетишни талаб қилди

Мадуро вазирлардан истеъфога кетишни талаб қилди
Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ўз ҳукумати вазирларидан истеъфога кетишни талаб қилди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Делси Родригес твиттерда маълум қилган.
Родригеснинг ёзишича, гап “Боливар ва Чавес ватанини ҳимоя қилиш учун” вазирлар маҳкамасини тўлиқ қайта шакллантириш ҳақида бормоқда.
Мадуронинг ўзи бу борада ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермаган.
Мадуро ҳукуматдаги ўзгаришларни чуқур иқтисодий инқироз ва мамлакатда икки ҳокимлик шароитида амалга оширмоқда.
Бу орада мухолифат етакчиси, ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдо Мадуро тузумига чек қўйиши керак бўлган марш учун тарафдорларини сафарбар қилиш мақсадида 16 март куни мамлакат бўйлаб сафарга жўнаган.
Гуайдо тарафдорлари олдидаги нутқида курашнинг Каракасдаги президент саройи Мирафлоресга марш билан якунланадиган “янги босқичи” бошланганини эълон қилган. 
“Биз Мирафлоресга бориб, халққа тегишли бўлганининг берилишини талаб қиламиз”, деб айтган Гуайдо.

Комментарии (0)

Оставить комментарий