КХДР АҚШ билан музокараларни давом эттириш истаги йўқлигини маълум қилди
КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Цой Сон Хининг Пхеньяндаги матбуот анжуманида маълум қилишича, Шимолий Корея Корея ярим оролининг ядросизланиши бўйича Қўшма Штатлар билан музокараларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Вазир ўринбосари таъкидлашича, КХДР Вьетнамнинг Ханой шаҳрида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп талаб қилган шартларга кўнишни хоҳламаяпти.
«Бизда [АҚШ билан] бундай турдаги музокараларни олиб бориш истаги йўқ», - деди Цой Сон Хи.
Унинг қўшимча қилишича, яқин вақт ичида АҚШ билан музокаралар тақдири ҳақидаги якуний қарор Ким Чен Ин томонидан қабул қилинади.
Бундан олдин, Жанубий Корея КХДРдаги вазият бўйича баёнот берганди.
Жанубий Корея Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси вакили Ким Чун Ракнинг сўзларига кўра, Сеул ва Вашингтон КХДРда ракеталар ишлаб чиқиш билан боғлиқ тенденцияларни диққатлик билан кузатмоқда.

Комментарии (0)