«Унутилмас йўқотиш». Шимолий Корея СССР таъсиридан қандай чиқиб кетганди?
Шимолий Корея пайдо бўлган даврларда замонавий КХДРдан анча фарқ қилган. Энг катта фарқлардан бири – Ким Ир Сен давлати советларнинг мутлақ назоратида бошқарилган. Де факто давлат раҳбари Ким Ир Сен эмас, СССРнинг Шимолий Кореядаги элчиси Терентий Штиков эди, Ким эса мамлакат юзи, инқилоб етакчиси ва меҳнаткаш корейслар тимсоли.
XIX аср 50-йиллардан бошлаб вазият бирмунча ўзгарди, масалан Глеб Криулин (1974-1982 йилларда элчи) Штиков тутган ричагга эга бўлмади, у Шимол сиёсатини ўз тизгинида сақлаб туришга қодир эмасди.
Мустақил диктатура сари йўл
СССРнинг Шимолий Кореядаги таъсири қирқилишига туртки бўлган биринчи омил – яриморолни тарк этган совет армияси бўлди.
1948 йил, бир вақтнинг ўзида, АҚШ ҳам Жанубий Кореядан ҳарбийларни олиб кетишга ваъда беради. Расмий диалектда бу воқеа яриморол назоратини мустақил корейс давлатларига тўлиқ топшириш сифатида талқин этилди. Аммо етакчи давлатларнинг элчихоналари маҳаллий қудратини сақлаб қолди.
Иккинчи омил – Хитой армиясининг Шимолий Кореяни инқироз ёқасида сақлаб қолгани бўлди. 1958 йилга қадар хитойликлар Шимолий Кореяда юз бериши мумкин бўлган бўҳронларга қарши туриб берди. Бундан ташқари, Лаврентий Бериянинг «янги сиёсий курси» социализм таъсирида яшаётган «кичик халқлар» устидан назорат сусайтирилиб, раҳбарлар алмашинувига ишора қилганди.
КПССнинг машҳур ХХ съездида эса десталиназация жараёнига старт берилди: кўп ўтмай Болгарияда Вылко Червенков, Венгрияда Матьяша Ракоши ҳокимиятдан кетди.
Ким ҳукмронлиги якунига етишини эртароқ англаган сиёсатчи эди, ҳақиқатан уни ҳокимиятдан ағдаришга уриниш содир бўлди. 1956 йили августдаги мувафаққиятсиз уринишдан сўнг, Ким Ир Сен Москва таъсиридан имкон қадар тезроқ чиқиб кетишни ўйлаб қолди. Агар шундай қилмаса, «катта Оға»га қулоқ тутиш яхшилик билан тугамаслигини тушуниб етди.
СССРнинг энг омадсиз дипломати
Ким Ир Сен ўйлаган мақсадига етишишида расман айбдор шахсларни келтириб ўтса бўлади: масалан, Александр Пузанов шулардан биридир. 1957-1962 йилларда СССРнинг КХДРдаги элчиси лавозимида ишлаган Пузанов Иттифоқ тарихидаги энг омадсиз дипломат, деб аталишга лойиқ.
Сталин даври тарихи билан яқиндан таниш инсонлар Пузанов исмини кўп учратади: ахир уни шахсан Сталин партия элитаси таркибига киритган. 1952 йилда Марказқўм Президиуми аъзолигига сайланган бўлажак дипломат РСФСР Министрлар Кенгашини ҳам бошқаради. Доҳийнинг ўлими ортидан Пузанов ҳам бир қатор лавозимлардан четлаштирилди. Унинг ўзи ҳаётининг кейинги йилларида Сталин бошқарувини қўмсаб яшади.
Шахсга сиғиниш фош этилгач, амалдаги сиёсатдан анча қўрқиб олган, эҳтиёткор давлат арбоби, дипломатиядан хабари йўқ дипломат Ким Ир Сен учун айни муддао бўлди. У режалаштирган ишларини Хрушчев билан яхши алоқада бўлмаган Пузанов даврида амалга ошириши мумкин, бунга шароит пайдо бўлади.
Москва Ленин ислоҳотларига қайтиб, Пхеньян етакчисидан икки лавозимдан биридан воз кечишни сўраган. Яъни партия ва ижро ҳокимияти раҳбари бўлган Ким икки курсидан бирини ҳамсояларидан бирига топшириши лозим эди. Шу билан социализмдаги коллектив бошқарув механизмлари тикланишига умид қилган Москва, кейинчалик Ким Ир Сен танлаган йўлни яхши билмасди. Негаки, шимолликлар доҳийси Министрлар кенгашидаги раислик ўрнини ўзига содиқ шерикларидан бирига топшириб, Москва чалғиб турган пайтда, лавозимни қайтариб олишни ўйлаётганди.
Биринчи номзод, Миллий мудофаа вазири Ким Чхве Ен Гон аввал ҳам шунақа вазифани бажарганди: 1946 йил ташкил этилган ва рекорд фурсатда коммунистларга бўйсунган Демократия партиясига айнан у етакчилик қилган. Аммо Ким Чхвега ишонмайди, балки унинг қўлида ҳарбийлар бўлгани бу қарорга таъсир қилгандир. Шимолий Корея раҳбари бу масалага ечим излашни элчихона ихтиёрида қолдирди. Қатъиятсиз амалдорлардан бири – Ким Ил номзоди илгари сурилди. Ундан ҳам қатъиятсиз, тажрибасиз дипломат Пузанов эса ишларга аралашиб, нотўғри қарор чиқаришдан қўрқиб, сукут сақлади.
Ким Ир Сен энди янада хатарли қарорга тўхталди: ҳар икки лавозимда ҳам у қолса, нима бўлади? Пузанов яна жим. Ким таваккал қилиб кўриш кераклигини тушунди. 1957 йилда маҳкама тўлиқ ислоҳ этилди. Ким хорижий сафардан қайтганда ҳам элчихонадан садо чиқмади, демак ҳаммаси жойида. Ким Ир Сен КХДРнинг якка ҳукмронига айланди.
КХДР табиати
1962 йили Пузанов ўрнига лавозимга тайинланган Василий Московский Пхеньянга етиб келганда, КХДР очиқдан-очиқ СССР-ХХР келишмовчилигида Пекин тарафида туриб сиёсат олиб бораётганди.
КХДР совуқ уруш пайтининг ўзида пайдо бўлиб, унинг якунига қадар СССРдан ажраб кетган йўлдош давлат ҳисобланади. Қолган давлатлар аввалдан ярим мустақил бўлган, бошқалари эса қайта қуриш сиёсатига қадар таъсирдан чиқарилмаганди. Нега Пхеньянннинг Москвага қарши кураши кўримсиз, жимжит ўтиб кетди?
Гап шундаки, мана шундай қилса, СССРдан иқтисодий кўмак сўраш имконияти доим сақланиб қолишига ишонган Ким Ир Сеннинг Хитой билан жуда иноқ бўлиб кетиши Москвага ҳам ёқмаган.
Шунинг учун, Кремль Шимолий Кореяни очиқчасига қоралашдан ўзини тийиб турган. Фақат махфий маълумотномадагина Шимолий Кореядаги террор, иқтисодий турғунлик ҳақида айтиларди. Бу ўйинда Шимолий Корея ғалаба қилди: у чиройли кулги ва қўл сиқишдан бошқа ҳеч нарса бермай, Москвадан кўп нарсани қабул қилди.
Пузановнинг хатолари туфайли, Шимолий Кореяда Кимлар оиласи ҳокимиятни мустаҳкам эгаллаб олишига катта шароит пайдо бўлди.
Алишер Рўзиохунов

Комментарии (0)