Украинада қизамиқ эпидемияси авж олди
Украина қизамиқ касалига чалинганлар сони бўйича дунё етакчисига айланди деб хабар қилмоқда Russia Today UNICEF маълумотларига асосан.
2018 йил якунига кўра, Украинада қизамиқ касали 30338 кишида қайд этилган. Иккинчи ўринда Филлипин – 13 192 киши, учинчи ўринда – Бразилия -10 262 киши.
Мутахассислар фикрига кўра Украинада сўнгги бир неча йил ичида қизамиқ билан касалланганлар сони 40 бараварга ошган. Касаллик ҳақиқий эпидемияга айланган.
Эслатиб ўтамиз, қизамиқ - бу ўткир инфекцион касаллик бўлиб, ҳаво-томчи йўли билан юқтирилади. У айниқса ёш болалар ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади. 20 аср бошларида болалар ўлимининг ўртача 20 фоизга қизамиқ сабаб бўлган.

Комментарии (0)