Гуайдо Венесуэла ҳукуматини охирги хато ҳақида огоҳлантирди
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг маълум қилишича, ўзи ҳибсга олиниши ҳозирги ҳукуматнинг «сўнгги хатоларидан бири» бўлади. Бу ҳақда у Periscope’га айтиб берди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
Республика ташқарисида бўла туриб, у 4 март куни мамлакатга қайтиш тўғрисида ваъда қилди. Унинг билдиришича, агар қайтиб келганида қўлга олинса, унда Венесуэлада аҳолини сафарбар этиш бошланади. Бундан ташқари, у «халқаро иттифоқчиларда бор бўлган аниқ йўриқлар» ҳақида айтиб ўтди.
Ўз навбатида, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон мухолифатчи Хуан Гуайдо Венесуэлага қайтишига тўсқинлик қилишга оид ҳар қандай ҳаракатларга қаттиқ жавоб берилиши билан огоҳлантирди.
«Унинг хавфсиз қайтишига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдидлар ёки ҳаракатлар Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан қатъий ҳамда жиддий жавоб билан кутиб олинади», - деди Болтон.
Бундан олдин, АҚШ ва Венесуэла БМТда Гуайдо бўйича баҳслашиб кетганди.

Комментарии (0)