Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг суратларидан онлайн-казино рекламасида ноқонуний равишда фойдаланилган. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Берик Курмангали маълум қилди.
“Менга ижтимоий тармоқларда президент Касим-Жомарт Токаев суратидан фойдаланилган онлайн-казино рекламаси пайдо бўлганлиги хусусида оммавий ахборот воситаларидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Давлат раҳбарининг бу рекламага ҳеч қандай алоқаси йўқ, унинг суратларидан ноқонуний равишда фойдаланишганлигини расман билдираман", - дея Берик Курмангали сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Қозоғистон президентининг суратлари онлайн-казино рекламасида пайдо бўлди
Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг суратлари онлайн-казино рекламасида пайдо бўлишига изоҳ берилди.
Президент матбуот котиби бунинг “ноҳалол сохта реклама” эканлигини маълум қилган.
“Бизнинг фикримизча, бунга ўхшаш хабарлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини чалғитади ва обрўга жиддий зарар етказади. Ўйлайманки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар реклама берувчиларни аниқлашади ва уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишади. Барча ижтимоий тармоқларни тижорат материалларини жойлашда масъулиятли бўлишга ва ўзгаларнинг суратларидан ноқонуний фойдаланмасликка чақираман", - деб қайд этган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев унинг сурати тасвирланган кўплаб билбордлар ўрнатилишига ўз муносабатини билдириб, уларни ўринсиз маъмурий жонкуярлик деб атаган. Шунингдек, Токаев барча ҳокимларга билбордларда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев раҳбарлиги остида мамлакат эришган ютуқлар намойиш қилишини лозимлиги бўйича топшириқлар берган.
Комментарии (0)