Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан тақиқ олинди

Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан тақиқ олинди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан олиб борилаётган жиноий ишлар тергови доирасида 20 та кўчмас мулкдан тақиқ олинди.  
Тақиқ Бишкекнинг Жал-23 микротуманидаги уй, шу уйдаги 18 та хонадондан ҳамда “Телерадиоташкилотлар уюшмаси” юридик шахслари бирлашмасидан олинган.
Жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши ҳамда Атамбоевнинг ноқонуний бойлик орттириши тергови доирасида собиқ президент ва унинг яқинларининг 135 та кўчмас ва кўчар мулкига тақиқ солинганди.
Айни вақтда терговчиларга Атамбоев ва унинг яқинларига тегишли бошқа кўчмас объектларни топиш вазифаси берилган. Терговчилар шунингдек бошқа ноқонуний орттирилган моддий қимматликларни қидиришмоқда. 
Қирғизистон бош прокуратураси барча тафсилотларни ўрнатгач, Атамбоев ва унинг яқинларининг тақиқ солинган мулкининг якуний рўйхатини маълум қилишга ваъда берган.
Ҳозирда Атамбоев Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда. У 26 октябргача ҳибсда қолади.
Умумий ҳисобда собиқ президентга 14 та айблов билдирилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий