Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад ал-Башир ҳақида нималар маълум?

Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад ал-Башир ҳақида нималар маълум?
Муҳаммад ал Башир Суриянинг муваққат ҳукумати бошлиғи этиб тайинланганини эълон қилди.

Ал-Башир 1983 йилда Суриянинг Идлиб вилоятидаги Жабал-уз-Завия шаҳрида туғилган. 2007 йилда Алеппо университетини электротехника йўналиши бўйича тамомлаган. 2010 йилда Сурия таълим вазирлиги ташкил этган инглиз тилининг чуқурлаштирилган курсини ўтаган. 2021 йилда Идлиб университетини битирган ва у ерда шариат қонунларини ўрганган. Шу йили Сурия халқаро касбий қайта тайёрлаш, тиллар ва консалтинг академиясида режалаштириш ва маъмурий ташкил этиш тамойиллари бўйича сертификат олган.

Иш фаолияти

2011 йилда Сурия газ компаниясининг газ заводида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. 2021 йилдан сўнг Ал-Амал таълим институти директори, шунингдек, 2017 йил ноябрь ойида Суриядаги фуқаролик уруши пайтида «Ҳаят Таҳрир аш-Шам» исломий гуруҳи ташкил этган муқобил «Сурияни қутқариш ҳукумати"да Дин ва хайрия ишлари вазирлигининг шариат таълими департаменти бошлиғи бўлган.

Кейинчалик Тараққиёт ва гуманитар масалалар вазирлиги ассоциациялар ишлари бўйича департамент бошлиғи, ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2022 йилдан 2023 йилгача Али Кеда кабинетида ривожланиш ва гуманитар масалалар вазири лавозимида фаолият юритган. 2024 йил январь ойида «Қутқариш ҳукумати» шўро кенгаши ал-Баширни бош вазир этиб сайлаш учун овоз берган.

Унинг сайловолди платформаси электрон ҳукумат инфратузилмасини яратиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва ислом қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган эди. 2024 йил 5 март куни Идлибдаги «Ҳаят Таҳрир аш-Шам"га қарши намойишлар ва Рамазон ҳайити бошланиши фонида ал-Башир оғир жиноят содир этмаган маҳбусларни калтаклаш жазосидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

«Ҳаят Таҳрир аш-Шам"нинг Ҳалабга ҳужуми бошланганидан сўнг, ал-Башир матбуот анжуманида ҳужум Сурия ҳукумати қўшинларининг тинч аҳолига ҳужумларига жавобан бошланганини айтган эди.

Идлиб шаҳрида қўзғолончиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган телевидениэ мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди.

Суриядаги вазият

Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.

Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.

Кечроқ Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълумқилди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий