Трамп президентлик маоши ва пенсиясидан воз кечмоқчи

Трамп президентлик маоши ва пенсиясидан воз кечмоқчи
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддатида давлат раҳбарига тегишли барча моддий имтиёзлардан воз кечишини маълум қилди.
NBC телеканалига берган интервьюсида у йилига 400 минг доллар миқдоридаги президентлик маошини олмаслигини, шунингдек, умрбод пенсиядан ҳам воз кечишини айтди.

«Мен бир тийинни ҳам олмайман. Бу менинг давлат харажатларини камайтиришга қўшган ҳиссамдир», деб таъкидлади Трамп.
Трамп, «эҳтимол Жорж Вашингтонни истисно қилганда», иш ҳақи олмаган биринчи АҚШ президенти бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Биринчи президентлик муддатида ҳам Трамп президентлик маошидан воз кечиб, маблағларни хайрия ва турли дастурларга, жумладан, миллий боғларни муҳофаза қилишга йўналтирган эди.

Бундай қадамларга қарамасдан, Трамп ҳамон АҚШнинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2,3 миллиард долларни ташкил этади.

Аввалроқ Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида қудаларини юқори лавозимларга тайинлагани ҳақида хабар берган эди. У қизи Тиффанининг қайнотаси ҳисобланмиш тадбиркор Массад Булосни араб ва Яқин Шарқ масалалари бўйича бош маслаҳатчи этиб тайинлаган.
Унинг ўғли Жаред Трампнинг биринчи президентлик муддати (2017-2021) даврида унинг бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб, 2020 йилда Исроилнинг Баҳрайн, БАА, Судан ва Марокаш билан муносабатларини нормаллаштириш бўйича «Иброҳим битими"нинг имзоланишига олиб келган музокараларда ҳал қилувчи рол ўйнаганди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий