Муроджон Аҳмадалиевнинг жанг санаси ўзгарди

Муроджон Аҳмадалиевнинг жанг санаси ўзгарди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги 26 апрель куни ўтказиладиган бўлди.

WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон «Кака» Аҳмадалиевнинг жанг санаси ўзгарди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берилди.
Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Муроджон 26 апрель (Тошкентда 27 апрель тонг саҳар) куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Forum» аренасида мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга кўтарилади. Аслида бу жанг аввал эълон қилинганидек, 19 апрель (Тошкентда 20 апрель тонг саҳар) ўтказилиши керак эди.
«Спортда ҳар қандай кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Шу жумладан менинг жангим санасида ҳам ўзгариш бўлди. Энди аввал белгиланган кундан бир ҳафта ўтиб рингга чиқаман. Лекин рақиб ўзгаргани йўқ. Кутилмаган ва менга боғлиқ бўлмаган ўзгаришлар учун барчадан узр сўрайман», — деди Аҳмадалиев.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Муроджон Аҳмадалиев Шаҳрам Ғиёсов билан бир бокс оқшомида рингга чиқади. Еттита жангнинг барчасида ғалаба қозонган Ғиёсов шу куни Эммануэль Тейлорга қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон профессионал боксда 28 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. Ўн тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Бешта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Иккита жангда нокаут бўлган. Сўнгги 5 та жангидан 4 тасида ютқазган.


Комментарии (0)

Оставить комментарий