Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди

Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Украина президенти Володимир Зеленский 18 ноябр, душанба куни Донецк областининг Покровск ва Харкив областининг Купянск шаҳарларига ташриф буюрди. Покровскни ҳимоя қилаётган 25-алоҳида ҳаво-десант бригадаси жойлашган жойга ташрифи ҳақида у Telegramʼда: «Бу фронтнинг кескин қисми», деб ёзди.
У бригаданинг тўрт нафар аскарига «Ҳарбий хизматлар хочи» орденини топширди. «Фақат сизнинг мустаҳкамлигингиз туфайли Шарқ Россия Федерацияси томонидан тўлиқ босиб олинмаган», — деди давлат раҳбари Telegramʼда эълон қилинган видеода.

Зеленский бригада командири Евгений Ласийчукнинг Покровскдаги хавфсизлик ҳолати ҳақидаги ҳисоботини тинглади, шунингдек, ҳудудда янги мудофаа линиялари қурилишининг бориши билан танишди. Унинг сўзларига кўра, режалаштирилган нарсаларнинг аксарияти аллақачон жиҳозланган.

Украина ва Россия қўшинлари ўртасидаги фронт чизиғи урушдан олдин 60 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган кончилар шаҳарчасидан саккиз километр жануби-шарқда жойлашган. Феврал ойида рус қўшинлари Донецк яқинидаги Авдийивка шаҳарчасини эгаллаб олишди ва шундан сўнг аста-секин Покровск томон олдинга силжишди.

Бошқа бир видеода Зеленский Купянскка сафари ҳақида хабар берди. Россия қўшинлари шаҳардан бир неча километр шимоли-шарқда жойлашган. У 2022 йил сентябр ойи ўрталарида Россиянинг олти ойдан ортиқ оккупациясидан сўнг озод қилинди, аммо фронт яна яқинлашмоқда. Бир неча кун олдин шаҳарга рус зирҳли техникаларининг кичик колоннаси кириб келган, аммо йўқ қилинган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий