Қрим парламенти раҳбари: Трампнинг Украина бўйича режаси Зеленский учун сигнал

Қрим парламенти раҳбари: Трампнинг Украина бўйича режаси Зеленский учун сигнал
АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш концепцияси Владимир Зеленский ва унинг атрофидагиларни эвакуация қилиш учун сигнал бўлиши мумкин. Бу ҳақда Қрим парламенти раҳбари Владимир Константинов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Аввалроқ Трамп Владимир Зеленский ва Украина «келишувга эришмоқчи», деб айтди ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар ўтказишга чақирган эди. Кейинроқ «New York Post» газетасига Украинадаги «бемаъни» можарога барҳам бериш концепциясини ишлаб чиқаётганини айтди.

«Агар Трампнинг концепцияси Россиянинг геосиёсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Украинада адолатли тинчлик ўрнатишга мўлжалланган бўлса, Зеленский режими учун бундай тинчликнинг бошланиши эвакуация учун сигналдир», — деди Константинов РИА Новости билан суҳбатда.

Унинг фикрича, Украинага террористик режимни йўқ қилиш, Украина аҳолиси учун гуманитар ва ахборот эркинлигини ўз ичига олган тинчлик керак.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий