Трамп ўз инаугурациясига яна икки давлат президентини таклиф қилди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг инаугурация маросимига Аргентина президенти Хавьер Милей ва Салвадор президенти Найиб Букелени таклиф қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Милей аллақачон Вашингтонга бориш ниятини билдирган. Бу АҚШ сиёсий анъаналарига зид, чунки хорижий давлатлар раҳбарлари АҚШда ҳокимият ўтказиш пайтида қатнашмайди.
Милейнинг матбуот котиби Мануэл Адорни айтишича, Трамп Аргентина етакчисини таклиф қилган ва бундай таклиф Жанубий Америка мамлакатидан президентга илк бор юборилган.
Салвадорнинг АҚШдаги элчиси ҳам таклифнома ўз мамлакати президенти Найиб Букелега юборилганини тасдиқлади, бироқ у хавфсизлик туфайли таклифни қабул қилиш-қилмаслигини ҳалигача номаълум.
Шу пайтгача бирорта ҳам давлат раҳбари инаугурация маросими учун АҚШга расмий ташриф билан келмаган. Илгари Трамп Хитой раиси Си Цзиньпинни январь ойидаги инаугурация маросимига таклиф этганди, аммо у эҳтимол келмаслиги таъкидланган. Шу билан бирга, Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийни инаугурацияга таклиф қилмаганини айтган.
Трампнинг сайловдаги ғалабаси
АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришади. У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берганди, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)