АҚШ Сурия ҳудудига 70 дан ортиқ авиазарба берди
АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги CENTCOM Суриядаги «Исломий давлат» ИШИД аниқланган нишонларига жанговар самолётлар томонидан 70 га яқин юқори аниқликдаги зарбалар берилганини эълон қилди.
«АҚШ армияси авиацияси Суриядаги мавжуд вазиятдан террорчиларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик учун Суриядаги ИШИД ва унинг жангариларига ўнлаб аниқ ҳаво ҳужумларини амалга оширди», дейилади ҳисоботда.
CENTСОМнинг қўшимча қилишича, ҳаво ҳужумлари натижасида 75 га яқин нишон зарар кўрган.
Бир кун аввал Американинг The New York Times (NYT) нашри Сурияда ҳокимият тепасига келган қуролли мухолифат Оқ уй маъмуриятини уларнинг фаолиятида «Исломий давлат» нинг иштирок этишига йўл қўймаслигига ишонтирганини ёзган эди.
Суриядаги вазият
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кейинроқ Reuters нашри Асад бортида бўлган самолёт радарлардан йўқолгани, эҳтимол, уриб туширилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилинган.
Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)