Эрдўғон: “Украинанинг Россияга ракета ҳужумлари минтақани кенг кўламли уруш ёқасига олиб келади”

Эрдўғон: “Украинанинг Россияга ракета ҳужумлари минтақани кенг кўламли уруш ёқасига олиб келади”
Байден Россия Федерацияси ва Украина ўртасида урушни янада қўзғатишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланиши мумкин бўлган қадамни қўйди. Шу боис барчага эҳтиёт бўлишни тавсия этаман. Украинанинг Россия Федерациясига ракета ҳужумлари минтақани ва дунёни катта уруш ёқасига олиб келади. «Биздан кейин нима бўлса ҳам майли» тамойилига таяниб иш қилинса, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди», деди Туркия президенти.

18 ноябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди.

»Украинага ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бериш Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жангга юбориш ҳақидаги кутилмаган қарорига жавоб бўлди», дея хабар берди Тҳе Неw Ёрк Пост.

Кремль ATACMS ракеталаридан Россия ҳудудига зарба бериш бўйича Путиннинг позициясини эслатди.

»Вашингтондаги лавозимидан кетаётган маъмурият ъоловга мой сепишъда давом этиши ва бу можаро атрофида кескинликни янада кучайтириш учун чоралар кўриш ниятида экани аниқ», деди Кремль вакили.
»Украина Қуролли кучлари 19 ноябрга ўтар кечаси Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга олтита узоқ масофали ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Украинанинг бу ҳаракатларига жавобан Россия кенг кўламли ракета зарбалари беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шу муносабат билан АҚШ, Испания, Италия ва Греция Киевдаги элчихоналарини вақтинча ёпди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий