АҚШ ва Жанубий Корея ядровий ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришди
АҚШ ва Жанубий Корея ядровий экспорт ҳамда ҳамкорлик тамойиллари бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги хабар берди.
«АҚШ ва Корея Республикаси ўртасидаги чуқур ҳамда узоқ йиллик муносабатларга мувофиқ, 1 ноябрь куни ҳар икки давлат ҳам ядровий экспорт ва ҳамкорлик тамойиллари бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш орқали фуқаровий ядровий ҳамкорликни ривожлантириш орқали муҳим босқичга эришди», дейилади вазирлик баёнотида.
Аниқлик киритилишича, томонлар фуқаролик ядро технологиялари экспорти устидан назоратни кучайтирган.
«Ушбу меморандум икки давлат пойтахтларида якуний кўриб чиқилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин мамлакат Жанубий Кореяни мудофаа қилишга тўлиқ содиқлиги ва бунинг учун ҳар қандай воситаларни, жумладан, ядровий қуролни ҳам қўллашга тайёрлигини маълум қилганди.
Шу билан бирга, Пентагон раҳбари Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар қайта тикланишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу икки давлатнинг «жанговар тайёргарлигини сезиларли даражада кучайтиради».
манба:zamin.uz
Комментарии (0)