Дуров ҳибсга олингач, Telegram юридик сўровларга жавоб бера бошлади
Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Telegram маъмурияти Франция расмийларига жиноий ишлар бўйича бир қанча сўровларга жавоб берди. Бу ҳақда Liberation нашри хабар берди.
«Мессенжер вояга етмаганлар миллий полиция бошқармаси (Офмин) томонидан бир нечта жиноий терговларда берилган сўровларни ҳақиқатан бажарди ва баъзи гумондорларни аниқлаши мумкин бўлган материалларни тақдим этди. Хусусан, гап педофилия ҳақида кетмоқда», деб ёзади нашр.
Буни Liberation нашрига Париж прокуратураси кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Жоанна Брусс тасдиқлаган.
«Сирлар барибир ошкор бўлади», деди у.
Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган. Ҳибсга олиш учун ордер, расмийларга кўра, тадбиркор телеграмдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ. 28 август куни Париж суди Дуровни Франциядан чиқиб кетиш тақиқланган ҳолда 5 миллион евро гаров эвазига озод қилган эди.
Liberation нашрининг хабар беришича, Дуров сўроқ пайтида Франция контрразведкаси билан махсус алоқа канали борлигини, бу орқали бир неча терактларнинг олди олинганини айтган. Шу билан бирга, манбалар газетага маълум қилишларича, 2013 йилдан 2024 йилгача Франция полицияси Telegram’дан 2460 та сўровга жавоб олмаган.
Дуров ҳибсга олинганидан кейин Сеул полицияси ҳам Telegramъда чуқур сохта порнолар тарқатилгани сабабли Telegram’да тергов бошлаган эди. Мессенжер Жанубий Корея расмийларининг илтимосига кўра, deepfakелар билан порно контентни олиб ташлаган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)