Зеленский: “Россия Курск вилоятида қарши ҳужум бошлади
Россия қўшинлари Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда 12 сентябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Россия Мудофаа вазирлиги расман маълум қилди.
Аввалроқ фақат норасмий манбалар Россиянинг қарши ҳужуми бошлангани ҳақида хабар берганди.
Зеленский Курск яқинидаги воқеалар «Украина режаси» асосида содир бўлаётганини таъкидлаган. Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, аввалроқ Украина армияси томонидан босиб олинган ўнта аҳоли пункти устидан «назорат тиклангани» ҳақида хабар берган.
Бир кун аввал Украинанинг OSINT DeepState лойиҳаси Россия армиясининг Курск вилоятидаги ҳужум ҳаракатлари давомида рус қўшинлари зирҳли техникаларни Сейм дарёси ва минтақадаги кичикроқ дарёлар орқали ўтказишга муваффақ бўлганини ёзган эди.
Россиянинг уруш тарафдори бўлган Telegram каналлари ҳам Курск яқинида рус армиясининг қарши ҳужуми ҳақида хабар берган. Бундан ташқари, Ахмат махсус кучлари қўмондони, генерал майор Апти Алаудинов «Россия қўшинлари томонидан ўнта аҳоли пунктини тозалаш ва назорат қилиш» ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)