Ўзбекистонга Британия компанияси томонидан сайёҳлар жалб этилади

Ўзбекистонга Британия компанияси томонидан сайёҳлар жалб этилади
Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Abercrombie & Kent сайёҳлик компанияси ижрочи директори Максимилиан Маклай билан музокара ўтказди.Мулоқот давомида Максимилиан Маклай британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар орасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади.
«Сўнгги йилларда Abercrombie & Kent компанияси Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат уюштирмоқда. Биз мамлакатнинг бой маданий мероси, ажойиб манзаралари ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигини юксак қадрлаймиз», деган у.
Учрашувда Ўзбекистон ва Abercrombie & Kent ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Ўзбекистонга Британиядан 1500 дан ортиқ сайёҳни жалб этиш бўйича келишувга эришилди. 

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий