Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
"Махсус ҳарбий операция« энди „очиқ-ойдин экстратерриториал хусусият"га эга бўлиши ва бошқа нарсалар қатори Киевни эгаллашни ҳам ўз ичига олиши керак.
Бундай фикрни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига уюштирган ҳужумини изоҳлар экан, билдирди.
«Укронацистларнинг Курск вилоятидаги террорчилик операцияси сабаблари ва мақсадлари аллақачон таҳлилларда батафсил ва холисона акс эттирилган. Бу пул ва қуролларнинг янги қисмини олиш учун камайиб бораётган кучлар қолдиқларини ўз хўжайинларига фойдали тарзда кўрсатиш истаги ва жанговар тузилмаларимизни қарама-қаршиликнинг асосий чизиғида заифлаштиришга уринишдир», — деб ёзган Медведев.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, содир бўлган воқеадан жиддий сабоқ олиш ва Россия Федерацияси Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Олий бош қўмондонга «душманни шафқатсизларча мағлуб бўлиши ва йўқ қилиниши» бўйича берган ваъдасини бажариш керак.
Воқеаларнинг яна бир муҳим сиёсий ва ҳуқуқий оқибати Медведевнинг эътиборини тортди.
«Шу пайтдан бошлаб махсус ҳарбий операция очиқдан очиқ экстратерриториал хусусиятга эга бўлиши керак. Бу энди бизнинг расмий ҳудудларимизни қайтариш ва нацистларни жазолаш бўйича операция эмас. Ҳали мавжуд бўлган Украина ерларига бориш мумкин ва керак. Одессага, Харкивга, Днипропетровскка, Миколайивга. Киевга ва ундан ташқарига», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, «Украина рейхининг маълум тан олинган чегаралари» маъносида ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги керак. «Энди эса буни хижолатсиз ва дипломатик чекловларсиз очиқ муҳокама қилиш мумкин ва керак. Бандера издошларининг террористик операцияси ушбу мавзудан ҳар қандай табуларни олиб ташлади. Буни ҳамма тушунсин, шу жумладан инглиз муттаҳамлари ҳам: биз буни ўзимиз учун мақбул ва фойдали деб ҳисоблагандагина тўхтатамиз», — дея таъкидланади маълумотда.
Ҳалок бўлганлар учун энг яхши хотира пухта ўйланган қасосдир, дея қўшимча қилди у.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)