Байденнинг хасталиги билан боғлиқ ғалати тафсилотлар аниқланди

Байденнинг хасталиги билан боғлиқ ғалати тафсилотлар аниқланди
АҚШ президенти Жо Байден ўтган ҳафта Лас-Вегасга сўнгги сафари чоғида шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган, дея Тҳе Доссиэр нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.


Нашрнинг қўшимча қилишича, самолёт шундан сўнг уни коронавирус аниқлангани баҳонасида зудлик билан Шарқий қирғоққа олиб кетган.

Байден ўтган ҳафта Лас-Вегасга сайловолди сафарини бекор қилган эди. Оқ уй маълумотларига кўра, Америка президентига коронавирус ташхиси қўйилган, шундан сўнг давлат раҳбари даволаниш ва изоляция учун Делавер штатида жойлашган Рехобот-Бичдаги уйига олиб кетилган. Кейинроқ Байден иккинчи муддатга қайта сайланиш режаларидан воз кечганлигини эълон қилган.

«Ўша куни хизматда бўлган бир қатор ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига радио орқали Президентга шошилинч тиббий ёрдам кераклиги ҳақида хабар берилган. У полициянинг шифрланган радиотўлқинлари орқали қандайдир беш сигналли ёнғин чиққандек юборилган», — дейилади хабарда.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Лас-Вегасдаги юзлаб полициячилар ушбу хабарни қабул қилишган ва бу Оқ уй расмийларининг «Байденга коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликнинг енгил аломатларини бошдан кечираётгани» ҳақидаги хабарларидан табиатан фарқ қилган.

Қайд этилишича, шаҳар махсус хизматлари Байденнинг аҳволи ҳақидаги сигнални олгач, президент келишига тайёргарлик кўриш мақсадида маҳаллий тиббиёт марказини ўраб олган, бироқ Байден жамоаси уни касалхонага ётқизишдан бош тортган ва бунинг ўрнига уни зудлик билан уйига етказиш учун аэропортга жўнатган.

«COVID-19 учун оддий ижобий тест бундай кескин ва оммавий реакция учун асос бўлмайди», деб ёзади нашр.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий