Трамп АҚШда фавқулодда ҳолатни эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШда фавқулодда ҳолатни эълон қилиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда фақулодда ҳолатни эълон қилиши мумкин.  Бу ҳақда Трамп Ой уйда ОАВлар олдида чиқишда маълум қилди. 
АҚШ етакчиси фавқулодда ҳолатни эълон қилиш учун унга конгресс тасдиғи талаб этилишини таъкидлаб ўтди.
22 декабрда конгресс демократларни бюджетни қабул қилишни рад этгандан сўнг АҚШ ҳукумати қисман иш фаолиятини тўхтатди. Бюджетда Мексика билан чегарада девор қурилишига тахминан 5 миллиард долларни сарфлаш кўзда тутилган.  
АҚШ президенти сайловдан олдин бу девор қурилиши ҳақида ваъда берганди. Шунинг учун ҳужжатдан бу ҳаражатларни олиб ташлашни рад этмоқда.
Демократлар 3 январь куни конгресснинг қуйи палатасида кўп ўринларни олишди ва бу имкониятдан фойдаланишга шошилишди – ҳукумат ишини молиялаштиришни тиклаш бўйича қонун ҳужжатлар қабул қилиш тасдиқланди.
Бироқ президент ва унинг маслаҳатчилари конгресс деворни барпо этиш учун 5,7 миллиард долларни қабул қилмаса бу ташаббусни тўхтатишни маълум қилди. Демократлар фақат 1,3 миллиард доллар сарфлашга розилик билдиришмоқда.
Трамп бюджет инқирози яқин кунларда ҳал бўлишига умид билдирди. Бироқ қатор федерал идораларни бир неча йил иш фаолияти тўхтатилиши мумкинлигини айтди.
АҚШ президентининг фикрига кўра, бюджет инқирози келгуси ҳафтада ҳал этилиши мумкин. АҚШда давлат чегарасини қўриқлаш масаласини ҳал қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Унинг биринчи йиғилиши дам олиш куни ўтказилиши режалаштирилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий