Трамп Россия ҳақида кутилмаган савол берди
АҚШга Россия билан ҳарбий можаро керак эмас, деди президентликка Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Лас-Вегасдаги чиқишида.
«Камала Харрисга овоз бериш орқали сиз Россия билан урушга овоз берасиз. Кимдир Россия билан урушни хоҳлайдими? Агар керак бўлса, биз бунга борамиз. Лекин бунга йўл қўймаслик тавсия этилади», — дейди у.
Трампнинг қайд этишича, Харрисга овоз бериш орқали америкаликлар ҳарбий хизматга чақирувни қайтаришни танлашади.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари 27 июнь куни бўлиб ўтган сайловолди дебат чоғида, эҳтимолий қайта сайланиш ва 2025 йил 20 январда президентлик қасамёдини қабул қилишдан олдин можарони ҳал қилишига ваъда берган эди. Шу билан бирга, у агар Москва Америка президентини ҳурмат қилганида Украинадаги можаро «ҳеч қачон содир бўлмаслигини» таъкидлаган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)