Маск: “Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига зарба йўллашга рухсат бериш жаҳон уруши сари қадам бўлади”
Америкалик бизнесмен Илон Маскнинг фикрича, агар АҚШ Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига зарбалар йўллашга рухсат берса, бу янги жаҳон уруши сари ташланган қадам бўлади. У Х ижтимоий тармоғида фойдаланувчилардан бирининг ушбу мавзудаги постига шундай изоҳ берди.
Фойдаланувчига кўра, «Учинчи жаҳон уруши анчадан бери давом этмоқда», аммо расмийлар бу ҳақда хабар беришдан бош тортмоқда. «Украинага Россия ҳудудига зарба йўллашга рухсат берилиши шубҳасиз шу йўналишдаги қадамдир», деб жавоб берган Илон Маск.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Леммининг Киевга ташрифи чоғида Россияга Ғарбда ишлаб чиқарилган узоқ масофага учадиган ракеталар билан зарбалар бериш мавзуси муҳокама қилинди.
ABC News Украина президентининг исми ошкор этилмаган ёрдамчисига таяниб хабар беришича, йиғилишда Украина Қуролли кучлари Америка қуроллари билан Россияга зарба бериши бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Кремлнинг фикрича, Ғарб Россияга узоқ масофали қуроллар билан зарба йўллашга рухсат бериш тўғрисида аллақачон қарор қабул қилган ва энди буни ОАВ орқали эълон қилишга уринмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг жавоби «муносиб бўлади» деб огоҳлантирди.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)