Олмаотада Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 автомобили тақдимоти ўтказилди

Олмаотада Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 автомобили тақдимоти ўтказилди

Олмаота шаҳрида Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 автомобилининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» АА.
UzAuto Motors бошқарувчи директори Александр Сахабов Ravon R3 Қозоғистон бозоридаги маҳсулотларнинг яловбардори эканлигини таъкидлади.
- Қозоғистон бозоридаги ҳамкорлигимиз бошида дистрибьюторлар билан иш олиб боргандик, эндиликда Қозоғистонда Ravon русумидаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганидан хурсандмиз, - деди у.
Қайд этилишича, 2019 йилда Қозоғистонда 16 минг дона Ravon R3 автомобили йиғилиши режалаштирилган. Улардан 6 минг донаси ички бозорда сотилса, 10 мингтаси экспорт қилинади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий