Қозоғистон МСК президентлик сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Қосим-Жўмарт Тўқаевни президентлик сайловлари ғолиби деб эълон қилди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Лаззат Сулаймонга таяниб Today.kz хабар берди.
Қозоғистоннинг амалдаги президентига сайловчиларнинг 70,96 фоизи (6 539 715) овоз берган.
Ундан кейинги энг кўп овозни Амиржан Косанов олган - 16,23 фоиз (1 495 491 овоз).
Қолган номзодлар қуйидагича овоз тўплаган: Дания Еспаева - 5,05 фоиз (465 714), Толеутай Рахимбеков - 3,04 фоиз (280 451), Амангелди Таспихов - 1,98 фоиз (182 898),
Жамбил Ахметбеков - 1,82 фоиз (167 649) ва Садибек Тугел - 0,92 фоиз (84 582).
Якшанба куни Қозоғистонда ҳисоб бўйича олтинчи президентлик сайлови бўлиб ўтди. Мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган ва 20 март куни президентлик ваколатини топширган Нурсултон Назарбоев илк бор сайловда номзодини илгари сурмади. Унинг партияси - «Нур Отан» президентлик учун Тўқаев номзодини кўрсатди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев инаугурация маросими 12 июнда ўтказилишини маълум қилди.

Комментарии (0)