Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида одамлар ўлими бўйича Тожикистон Марказий Осиёда биринчи ўринда

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида одамлар ўлими бўйича Тожикистон Марказий Осиёда биринчи ўринда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, Марказий Осиё минтақасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида энг кўп одам Тожикистонда ҳалок бўлади.
Озод Европа-Озодлик ва “Америка овози” радиоларининг қўшма лойиҳаси бўлган “Настоящее время” телеканали мазкур маълумот асосида тайёрлаган лавҳада айтилишича, Тожикистонда йўл -транспорт ҳодисаси оқибатида ҳар юз минг одамдан 19 нафари ҳалок бўлади.
Бу минтақа давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич Россия ва Хитой кўрсаткичларига деярли тенгдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2018 йилда Тожикистон йўлларида 2 мингга яқин одам ўлганини билдирган .Бу Тожикистонда юқумли касалликлардан ўлаётган одамлар сонидан ҳам кўпроқдир.
Тожик милициясининг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 50 фоизи пиёдаларни босиб кетиш билан боғлиқдир.

Комментарии (0)

Оставить комментарий