Ўзбекистон уч ойда олтин сотиш бўйича жаҳондаги биринчи ўринни эгаллади
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон жаҳонда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бу ҳақда World Gold Council (Олтин бўйича жаҳон кенгаши)ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳисоботда Ўзбекистон январь ойидан март ойигача 6 тонна 200 кило олтин сотгани қайд этилган.
Ўзбекистондан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларни эса Монголия (3,4 тонна) ва Тожикистон (1 тонна) эгаллади.
Жаҳонда энг кўп олтинни сотиб олган давлат эса Россия бўлди. Ҳисоботда таъкидланишича, Россия Марказий банки 2019 йилнинг уч ойида 55,3 тонна олтин сотиб олган. Иккинчи ва учинчи ўринда эса Туркия (40 тонна) ва Хитой (33 тонна).
Апрель ойида Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин экспорт қилиш режалаштирилаётганини, бу ўтган йилга нисбатан 10 тоннага кўп эканини маълум қилган эди.
Марказий банк, давлат хазинасига 80 тонна олтиндан 3 миллиард 400 миллион доллар даромад тушишини билдирган.
Комментарии (0)