Япониядаги етакчи партия парламент сайловида мағлубиятга учради

Япониядаги етакчи партия парламент сайловида мағлубиятга учради
Кеча, 27 октябр куни Япониядаги парламент сайловида 1955 йилдан буён кичик танаффуслар билан етакчиликни сақлаб келаётган LDP-Komeito ўнг-марказ коалицияси қақшатқич мағлубиятга учради. Коалиция парламентдаги 64 та ўринни бой бериб, атиги 215 та ўринни сақлаб қолди.
Сўнгги мартотаба коалиция 2009 йилда сайловни бой берганди.

Япония парламентида кўпчилик — 235 ўринни мухолифатчи партиялар кенг алянси қўлга киритди, булар орасида энг кўп овозни (148 та ўрин) либерал Конституцион-демократик партия тўплади.

Мамлакат парламентида етакчилик учун 233 та ўрин кифоя.
Сигэру Исибанинг раисликка келиши ҳам, иқтисодий ревитализация бўйича ваъдалар ҳам (аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Тайван ва Жанубий Корея Японияни ортда қолдирган), либерал-демократларга ёрдам беролмади. Камига 2023-2024 йиллардаги коррупцион можаро ўлганннинг устига тепган бўлди. Ўшанда аниқланишича, LDРнинг бир неча партия мутасаддилари салкам 4 млн доллар сайловолди маблағларини ўзлаштириб олган.

Шунга қарамасдан, парламентда энди кўпчиликка айланган мухолифатчиларнинг мўрт иттифоқи курс ўзгаришини кафолатлай олиши шубҳа остида: Japan Times экспертларининг фикрича, LDP бир нечта майда партияни ўзига оғдириб, ҳукумат ишини фалажлаб қўйиши мумкин.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий