АҚШ ва Мексика чегарасидаги камералар бир йилдан бери ишламаяпти
АҚШ чегара хизмати ходимлари бир йилдан бери хавфсизлик камералари ишламай қолган Мексика билан чегарада ноқонуний миграцияга қарши курашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Nеwsweek ахборот журнали хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини чегарани ноқонуний кесиб ўтувчиларни аниқлаш учун ўрнатилган камераларнинг салмоқли қисми эскирган ва энди бу вазифани бажара олмайди. Бир ходимнинг таъкидлашича, бу «катта миллий муаммо"га айланган, чунки картеллар мамлакатга ноқонуний мигрантларни олиб кириш учун заиф томонлардан фойдаланади.
Ноқонуний миграция мавзуси АҚШ президентлик пойгасида асосий ўрин тутади, чунки иккала номзод ҳам Мексика билан чегарада назоратни кучайтириш бўйича ечимларни таклиф қилишга уринмоқда. Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп амалдаги маъмурият сиёсатини танқид қилиб, уларни ноқонуний миграциянинг кучайишига сабаб қилиб кўрсатди. Вице-президент Камала Ҳаррис, ўз навбатида, миграция масаласига кенгроқ ёндашиш зарурлигини таъкидлади.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)