Эронда Раисий ўлими юзасидан 30 минг киши сўроқ қилинди

Эронда Раисий ўлими юзасидан 30 минг киши сўроқ қилинди
Эрон разведка хизматлари мамлакат собиқ президенти Иброҳим Раисийнинг ўлими бўйича 30 минг нафар кишини сўроқ қилди. Бу ҳақда Эрон Фарс нашри давлат хавфсизлик идораларидаги манбасига таяниб, хабар берди.

Сўров натижалари Раисий бўлган вертолёт ҳалокатида инсон омили йўқлигини кўрсатган.


Ушбу воқеадан сўнг давлат хавфсизлик ва разведка идоралари 30 мингга яқин одамни сўроққа тутди, бу текширувлар натижалари вертолёт ҳалокатида инсон омили йўқлигини кўрсатди, дейилади хабарда.

19 май куни Эрон президенти Раисий, ТИВ раҳбари Амир Абдуллахон ва бошқа расмий шахслар бўлган вертолёт мамлакат шимоли-ғарбидаги Верзеган вилоятида ҳалокатга учраган эди.

Президент вертолёти 19 май куни Эрон—Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри тоғли ҳудудига «қаттиқ қўнган"ди. Қутқарувчилар 20 май куни вертолёт ҳалокатга учраган жойни аниқлаган. Маълум бўлишича, вертолёт «қаттиқ қўниш» чоғида бутунлай ёниб кетган. Бортда учувчилардан ташқари Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён, Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим бўлган.

Авиаҳалокат олдидан Иброҳим Раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётган эди. Давлат раҳбарлари Арас дарёсидаги тўғон очилиши маросимида иштирок этган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий