Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этди

Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этди
Украина Қуролли кучлари ҳужум давом этаётган Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этди. Бу ҳақда Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, комендатура «ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, маҳаллий аҳолининг барча эҳтиёжларини таъминлаши керак». Идорага генерал майор Эдуард Москалев раҳбарлик қилмоқда. 15 август ҳолатига кўра, Украина армияси Курск вилоятида турли йўналишларда 500 метрдан 1,5 километргача олдинга силжиди. Ҳозирда 82 та аҳоли пункти Украина армияси назорати остида.

«Операция бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари Курск операцияси ҳудуди ичкарисига жами 35 километрга кириб борди», дейди Александр Сирский.

15 август куни Россия Мудофаа вазирлиги ўз маълумотида Россия армияси Курск вилоятидаги Крупец қишлоғи устидан назоратни қайтариб олгани, шунингдек, Украина армиясининг Кремянний, Русская Конопелка, Варваровка, Сафоновка, Шептуховка, Каучук, Алексеевский ва Матвеевка туманларидаги ҳужумларини қайтарганини маълум қилганди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий