Байден “иш қидираётгани”ни маълум қилди
АҚШ президенти ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан чиққанидан кейин иш қидираётганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари интернет-контент яратувчилари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади The New York Times.
«Сиз бизнинг мулоқотимизнинг бутун динамикасини ўзгартирадиган ютуқни амалга оширяпсиз ва шунинг учун мен сизни Оқ уйга таклиф қилдим, чунки мен иш қидиряпман», дея ҳазиллашди АҚШ етакчиси.
Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги кунларда президент «керакциз ва ҳавойи хатти-ҳаракатларни намойиш этмоқда».
Аввалроқ Байден АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама унга сайловолди пойгасидан чиқиш зарурати ҳақида шахсан айтмагани, шунингдек, Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ненси Пелосининг сайловолди миссиясини тарк этиши борасидаги босими ҳақида хабар бергани хабар қилинганди.
Байден 21 июль куни президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилган эди.
«Сизнинг президентингиз сифатида хизмат қилиш ҳаётимдаги энг катта шараф бўлди. Мен қайта сайланиш ниятида бўлган бўлсам-да, ўз партиям ва мамлакатим манфаатларига кўра, номзодимни рад этишим ва қолган муддат давомида фақат президентлик вазифамни бажаришга эътибор қаратишим керак деб ҳисоблайман», деган эди у.
Шунингдек, Байден Америка халқига ишончи учун самимий миннатдорлик билдирган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)