Европарламент депутати Ғарбнинг Украинадаги асл мақсадларини ошкор қилди
Европа Иттифоқи Украинанинг инсоний йўқотишларидан манфаатдор эмас, дея фикр билдирган Европарламент аъзоси Мик Уоллес, ЕИ раҳбарининг Киевга навбатдаги ёрдам пакетини ажратиш қарорига жавобан.
«Европа Иттифоқи бу АҚШ ва НАТОнинг аҳмоқона прокси можаросида ҳалок бўлаётган юз минглаб украиналиклар ҳақида умуман қайғурмайди», дейди у.
Унинг қўшимча қилишича, ЕИ ўзининг ҳарбий саноат комплексини ривожлантириш билан банд. Депутатга кўра, ҳарбий саноат мажмуасини кенгайтириш ва ривожлантириш ЕИ учун ҳатто ўз фуқаролари ҳақида қайғуришдан ҳам муҳимроқ бўлиб қолган.
Аввалроқ ЕИ Кенгаши Киевга «Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш фонди"дан 4,2 миллиард еврога яқин биринчи транш ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган эди.
«Ёзма процедурани якунлаб, бугун кенгаш Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида тахминан 4,2 миллиард евро миқдоридаги биринчи тўловни амалга оширишга қарор қилди», дейилади баёнотда.
30 июль куни АҚШ ҳукумати Украина учун 1,7 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини маъқуллагани хабар берилганди.
Ҳарбий ёрдам Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасидаги узоқ муддатли шартномалар учун 1,5 миллиард доллар ва Пентагон захираларидан олинган 200 миллион долларни ўз ичига олади.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)