Зеленский: “Украина оғир шароитларга қарамай, уруш туфайли ҳеч қандай авлод йўқотмайди”

Зеленский: “Украина оғир шароитларга қарамай, уруш туфайли ҳеч қандай авлод йўқотмайди”
Урушнинг оғир шароитлари Украинани бутун бир авлоддан маҳрум қилолмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Украина ёшлар форуми чоғида айтди.


«Давлатимиз номидан ваъда бера оламан — Украина оғир шароитларига қарамай, уруш туфайли ҳеч қандай авлод йўқотмайди. Биз бу урушни Украинага, давлатимизга ва халқимизга маъқул тарзда тугатамиз. Украиналик ёшларга хавфсиз ҳаётни қайтарамиз», деди Зеленский.

Украина президенти ҳозирги ва келажак авлодлар ҳамиша Украинада ўз истеъдодини, иқтидорини рўёбга чиқариш, ўзини зарур ҳис қилиш, оиласини боқиш, фарзандларини тарбиялаш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.

Унга кўра, давлат ипотека дастурида 25 ёшгача бўлган фуқаролар учун дастлабки тўловни 10 фоизгача камайтириш кўзда тутилган.

«Бу жуда яхши ипотека дастури бўлиб, ҳарбийлар, шифокорлар, ўқитувчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун йилига 3 фоиз, бошқа тоифалар учун эса 7 фоиз бўлади», деди Украина президенти.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий