Байден сайловдан воз кечганининг яна бир сабабини айтди

Байден сайловдан воз кечганининг яна бир сабабини айтди
АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга номзод бўладиган партиядошларининг сайловдаги рейтингини бузмаслик учун пойгадан чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у 11 август куни CBS телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
Байден ўзининг тарихий қарорини июл ойи охирида Трамп билан мунозарадан бир неча ҳафта ўтиб қабул қилган эди.
«Биз ўтказган сўровлар пойга тенгма-тенг кетаётганини кўрсатди. Аммо, Вакиллар палатаси ва Сенатдаги кўплаб демократ ҳамкасбларим пойгада уларга зарар етказишим ҳақида ўйладилар. Ўзим ҳам пойгада қолишимдан, хавотирда эдим. Бу [Конгресс кампаниясига соя соладиган] масала бўларди», деди у.

Байден, шунингдек, 2020 йилда биринчи марта сайловда қатнашганида ўзини «ўтиш даври президенти» деб ҳисоблаганини тан олди.
«Мен неча ёшда эканлигимни ҳам айта олмайман, буни овоз чиқариб айтиш мен учун қийин (…) Шундай қилиб, президент бўлиш катта шараф бўлса ҳам, мен мамлакат олдидаги мажбуриятим борлигига ишонаман. Энг муҳими — биз Трампни мағлуб этишимиз шарт, шарт, шарт», деди у.

Июн охирида президентлик сайлови доирасида Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасидаги биринчи дебат бўлиб ўтди. Байден мунозарада жиддий тарзда мағлуб бўлди, шундан сўнг, ҳамкорлари уни сайловдан воз кечишга ва истиқболлироқ номзодга имконият беришга чақира бошладилар. Охир-оқибат, деярли бир ойлик муҳокамадан сўнг, Байден сайловдан воз кечди. Кейинчалик у ўз қарорини демократларнинг ёш авлодига Америка демократиясини сақлаб қолиш учун йўл бераётгани билан изоҳлади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий